RU

Последние новости

15:06"Реал" Родрини сотиб олиши мумкин  0 14:36"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:03Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати туфайли 2026 йилни ўтказиб юбориши мумкин  0 13:20Фонсека: "Эндрик 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас"  0 12:41"Атлетико" футболчиси Италияга йўл олмоқда  0 12:20"Нидерландияга қарши ЖЧ-1998 ярим финалида 32 кг га озганман"  6 12:00Бугунги ўйинлар: Каталония дербиси, "Селтик" — "Рейнжерс" ва бошқалар  0 11:50Тонали АПЛнинг топ клубига ўтиши мумкин  1 11:22Канселу "Барселона"га қайтмоқчи  2 10:22"Ювентус" "Атлетико" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  2 09:53"Фиорентина" "Тоттенхэм" футболчисини ижарага олди  0 09:24АПЛнинг мухлислар талқинига кўра йил рамзий термаси эълон қилинди  6 08:55Sofascore талқинига кўра топ-5 лигалардаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоа эълон қилинди  5 08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  1 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

"Насаф": “Suhaim bin Hamad Stadium”да илк машғулот Новости

"Насаф": “Suhaim bin Hamad Stadium”да илк машғулот

Футболчиларимиз кеча “Ал Жаиш” жамоасига қарши учрашув ўтказиладиган “Suhaim bin Hamad Stadium”да машғулот ўтказишди.

11 минг томошабинга мўлжалланган ушбу стадион Қатар Спорт клуби жамоасига тегишли. Ўйин олди расмий машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ ходимлари учун очиқ бўлди. Фурсатдан фойдаланиб “Alkass” телеканали мухбирлари жамоамизнинг етакчи ярим ҳимоячиси Мақсуд Каримовдан эртанги ўйин ҳақида қисқача интервью олишди. Машғулот аввалида жамоа бош мураббий футболчиларига эртанги ўйиннинг аҳамиятини яна бир бор уқтириб, йилнинг илк расмий ўйинида уларга юртимиз шарафини ҳимоя қилишлари учун бор кучлари билан ҳаракат қилишлари лозимлигини таъкидлади.

Бир соатдан ортиқроқ давом этган машғулотлар давомида футболчилар мураббий томонидан юкланган вазифаларни сидқидилдан бажаришга интилишди.

Дарвоқе стадионида ОАВ ходимлари учун ҳам барча шароитлар муҳайё. Энг муҳими вай фай орқали интернетга уланиш борасида муаммо йўқ. Эртанги ўйин клубимизнинг Твиттердаги расмий саҳифаси - @fcnasaf орқали матнли онлайн трансляция қилиш режалаштирилган.

Умид қиламизки, футболчиларимиз ҳам ушбу ўйинда чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этиб, минглаб ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд этишади.

Азиз НУРИЙ,
Доҳа, Қатар.

Ўйин олди машғулотлардан фотожамланмани қуйидаги манзилда томоша қилишнгиз мумкин.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика