RU

Последние новости

00:25ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида кураш олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  90 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  0 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  0 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  92 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  5 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:58Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА. Бошланғич таркиблар аниқ!  9 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  19 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  9 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0

«Насаф» «Сўғдиёна» устидан иродали ғалабага эришди Новости

«Насаф» «Сўғдиёна» устидан иродали ғалабага эришди

Қаршида “Насаф” клуби Жиззахнинг “Сўғдиёна”ни қабул қилди.
13-дақиқада Суҳроб Бердиев бир йўла учта рақибни алдаб жарима майдончасига кириб борган бир пайтда унга нисбатан қўполлик ишлатилди ва пенальти белгиланди. Пенальтини Ренат Байрамов аниқ амалга оширди ва ҳисобни очди - 0:1.  19-дақиқада Суҳроб Неъматовнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Зоҳид Абдуллаев яқин масофадан дарвозага йўллай олмади. 23-дақиқада Зоҳид Абдуллаев рақиб жарима майдони ичида йиқитилди. Майдон эгалари сардори Артур Геворкян ҳам пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 26-дақиқада Жаводулла Ибрагимовнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган аниқ ва кучли зарбасини Наумов майдон ташқарисига чиқариб юборди. 30-дақиқада майдон эгалари ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Илҳом Юнусов бу вазиятда ўзини кўрсатди - 2:1. Дастлабки бўлим якунланди.

Иккинчи бўлим бошланди. 52-дақиқада Шухрат Муҳаммадиев гол уришга эришди - 3:1.  Орадан тўрт дақиқа ўтгач Сухроб Бердиев ҳисобни қисқартирди - 3:2. 65-дақиқада Илҳом Юнусов ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб бориб йўллаган кучли зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 75-дақиқада Самандар Шодмоновга нисбатан қўполлик ишлатилди, ҳакам пенальти белигилади. Артур Геворкян бу сафар ҳам 11 метрли жарима тўпини аниқ амалга оширди - 4:2.


«Насаф» (Қарши) – «Сўғдиёна» (Жиззах) 4:2 (2:1)
Ҳакамлар
: В. Коваленко (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), С. Шоюсупов (Тошкент), Б. Юлчараев (Гулистон)
Голлар: Ренат Байрамов, 14 пенальти - 0:1 (Сухроб Бердиев). Артур Геворкян, 24 пенальти - 1:1 (Зоҳид Абдуллаев). Илҳом Юнусов, 30 - 2:1. Шухрат Муҳаммадиев, 52 - 3:1. Сухроб Бердиев, 56 - 3:2. Артур Геворкян, 76 пенальти - 4:2 (Самандар Шодмонов).
«Насаф»: 1. Михаил Наумов, 3. Раҳматилла Бердимуродов, 4. Мақсуд Каримов, 9. Илҳом Шомуродов (88. Самандар Шодмонов, 54), 15. Зоҳид Абддуллаев, 17. Артур Геворкян (с), 20. Эркин Бойдуллаев, 27. Илҳом Юнусов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Одил Ҳамробеков, 77. Суҳроб Неъматов (14.Лазиз Убайдуллаев, 69).
Захирадагилар:
25. Элдорбек Суюнов, 5. Ботир Қораев,23. Шерзод Аъзамов, 32. Ҳамза Каримов, 41. Азамат Алланиязов.
«Сўғдиёна»: 1.Александр Меленчук (с), 2.Жаводулла Ибрагимов (21.Акмал Абдураҳмонов, 60), 5.Илёс Қурбонов, 6.Муроджон Тошматов, 10.Зафар Нарзиқулов, 14.Ренат Байрамов (23.Бобир Қосимов, 67), 18.Суҳроб Бердиев, 19.Сирож Ҳамроев, 24.Элёр Орипов, 42.Маъруфжон Муродов.
Захирадагилар:
16.Ширинбой Абдуллаев, 3.Илҳом Комилов, 4.Асилжон Бегимқулов, 17.Санжар Рашидов, 41.Аюбхон Нўъмонов.
Назоратчи
: И. Мустафин (Тошкент).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика