RU

Последние новости

21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  167 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  2 21:35Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 2:2 (матнли трансляция)  70 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  6 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  2 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  8 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  27 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0

“Насаф” - “Сўғдиёна”. Превью Новости

“Насаф” - “Сўғдиёна”. Превью

“Насаф” 9-тур учрашувини Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 30 апрель душанба куни “Марказий” стадионда соат 20:00да бошланади.

Суперлига. 9-тур
“НАСАФ” – “СЎҒДИЁНА”
30.04.2018. “Марказий” стадион. 20:00да
Бош ҳакам: 
Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Дониёр Сайлавов (Тошкент), Ришат Нўъмонов (Тошкент)
Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).
Комиссар: Бекзод Арипов.
 
Ўзаро учрашувлар тарихидан

Жамоалар миллий чемпионат доирасида бунгача ўзаро 34 маротаба куч синашган. Шулардан 27та ўйинда “аждарлар”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда ўзаро дуранг қайд этилган. Ушбу тарихий дуранг 1998 йил Қаршида қайд этилган. 6 учрашувда “Сўғдиёна” жамоаси ғалаба қозонган. Ўзаро учрашувларда 105 марта дарвозаларга гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик "Насаф" томонида – 76:29.

“Сўғдиёна” футболчилари сўнгги марта 2008 йил 29 августда бўлиб ўтган Жиззахдаги учрашувда “Насаф”ни мағлубиятга учратган. Шундан кейинги ўзаро бўлиб ўтган 14 учрашувда ҳам "Насаф" кетма-кет ғалаба қозониб келмоқда.


Ўтган йилги ўзаро учрашувлар натижаси
ЎзПФЛ 4-тур. 30.03.2017
“Насаф” (Қарши) - “Сўғдиёна” (Жиззах) 4:0 (2:0)   4122 томошабин
Ғузор ш., “Ғузор” марказий стадиони. 17:00да      
Голлар: 
Драган Черан, 18’-1:0, 82’-3:0, Одилжон Ҳамробеков, 22’-2:0, Бобир Абдуҳолиқов, 89’-4:0.
 

ЎзПФЛ 19-тур
“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Насаф” (Қарши) 0:3 (0:2). 1502 томошабин
26.09.2017. “Сўғдиёна” стадиони. 17:00да
Голлар: 
Игорь Голбан, 34’-0:1, Жасур Ҳасанов, 35’-0:2, Ислом Кенжабоев, 74’-0:3

Қаршида бўлган ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Қаршида ўзаро 17та учрашувда майдонга тушишган. Бу учрашувларда 1 марта “Сўғдиёна” жамоасининг, 15 марта “Насаф”нинг қўли баланд келган. Қаршида ўтказилган ўзаро учрашувларнинг фақат биттасида голсиз дуранг қайд этилган. Қаршидаги учрашувларда дарвозаларга жами 60та гол киритилган. Голлар нисбати бўйича устунлик "аждарлар" томонида - 45:15.

Ушбу жамоалар 1997 йилги мавсумдан ўзаро майдонга тушган бўлсаларда, “Насаф” сафардаги илк ғалабасини 2000 йилги мавсумда қўлга киритган. Бу учрашувда Қарши клуби кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган, учрашувдаги голни Рустам Абдуллаев киритган.

“Сўғдиёна” жамоаси Қаршидан сўнгги бор 2004 йили ғалаба билан қайтган. Бу учрашув 2:3 ҳисобида жиззахликлар фойдасига ҳал бўлган. Қаршида қайд этилган илк ва ягона дуранг 0:0 натижа эса 1998 йили бўлган.

Ўзаро қайд этилган йирик ҳисоблар

"Насаф" жиззахликларни энг йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган. “Сўғдиёна” эса 3:2 йирик ҳисобидаги ғалабага эришган.

Ўзаро ўйинларда “аждарлар” олти марта йирик ҳисобда ғалаба қозонган (3:0 – 2000, 2009, 2016 йил, 4:1 – 2004, 2009, 4:0 - 2017).

Яна бир қизиқарли факт, ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувларда энг “яхши кўрган” ҳисоби - 2:1 ёки 1:2дир. Ўзаро ўтказилган 31 учрашувда бу ҳисоб 9 марта такрорланган.

Ўзаро учрашувларда энг кўп гол киритган футболчилар

Ўзаро ўйинларда Зафар Холмуродов жиззахликлар дарвозасини 8 марта нишонга олган. Ҳанузгача ҳеч бир футболчи жиззахликлар дарвозасини шунча ишғол эта олмаган. Шунингдек,  Бахтиёр Давлатов ва айни пайтда "Насаф"га бош мураббийлик қилаётган Рўзиқул Бердиев ва жамоанинг собиқ футболчиси Баҳодир Аннаматовлар ўзаро ўйинларда 3 мартадан “Сўғдиёна” дарвозасини ишғол қилган.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

Ўзингизга маълум, “Насаф” ўтказган 8 учрашувида 14 очко жамғариб, 4-ўринда бормоқда. “Сўғдиёна” жамоаси эса 8 учрашувдан кейин 5 очко билан турнир жадвалининг 11-поғонасини эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" 8-турда АГМК жамоаси билан сафарда дуранг қайд этди.

“Сўғдиёна” жамоаси ҳам ўз майдонида “Қўқон-1912” билан дуранг ўйнади.

Жамоалар мана шундай кўрсаткичлар билан, навбатдаги ўзаро учрашувга етиб келишди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика