RU

Последние новости

20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  0 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  4 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  135 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  24 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7

"Насаф" сардори кечаги ўйинда шикастланди. Жароҳат қанчалик жиддий? Новости

"Насаф" сардори кечаги ўйинда шикастланди. Жароҳат қанчалик жиддий?

Қаршининг "Насаф" жамоаси кўплаб ўзбек клублари қатори Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

"Аждарлар" учун мавсум бошқа клубларимиздан олдинроқ бошланади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари 19 февраль куни Қатарда ОЧЛ плей-офф босқич ўйинини ўтказишади. Шу куни "Насаф" Саудия Арабистонинг "Ал-Шабаб" клубига қарши 1/8 финал учрашувида майдонда саф тортади. Яқин таъқибчиларига нисбатан кўпроқ ўйин ўтказган Ар-Риёд клуби Саудия чемпионати пешқадами бўлиб турибди. Кеча улар "Дамақ" клубини Мина Санти ва Карлос Карвальонинг голлари эвазига мағлуб (2:1) этишди. Агар "Ал Насср", "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари қолдирилган ўйинларда ғалаба қозонишса, "Шабаб"дан ўтиб кетишади. 

Хуллас, қаршиликлар ана шундай кучли жамоага қарши ўйинга Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини ва унинг доирасидаги ўртоқлик учрашувлари орқали тараддуд кўрмоқда. Кеча Бердиев "армияси" Польша биринчи лигаси вакили "Брук Бет Термалика" клуби билан тўқнаш келди. Ўйин "Насаф"нинг устунлиги остида ўтди, лекин бу ҳисобнинг очилиши учун камлик қилди. Иккинчи бўлимда Ойбек Бозоровнинг ўзи иккита жуда қулай вазиятни голга айлантира олмади. Боз устига учрашувнинг 70-дақиқаларида жамоа сардори Умарбек Эшмуродов жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Вазиятга яқин жойда бўлганимиз учун жароҳат жиддийга ўхшаб кўринди. Рақиб бутсасининг зарбидан ҳимоячимиз анча пайт ўрнидан туролмади ва шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. Учрашувдан сўнг меҳмонхонага қайтиб келдик ва футболчимиздан ҳол-аҳвол сўраш мақсадида у билан боғландик. Вазиятга ойдинлик киритиб бериши мумкин бўлган Рўзиқул Бердиевдан ўйин якунланганидан кейин интервью сўраганимизда рад жавобини олгандик. 


- Умарбек, соғлиқ жойидами? Жароҳат биз ўйлаганчалик жиддий эмас эканми?

- Шукур, ҳаммаси яхши. 


- Шифокор нима деди?

- Қўрқинчли нарса йўқ экан. Тез орада майдонга қайтаман.


- Икки-уч кун дам беришмас эканми?

- Йўқ. Менимча, эртанги машғулотга чиқаман. 

Умуман олганда, бу "Насаф"нинг Анталия йиғинидан ўрин олган учинчи ўртоқлик учрашуви эди. "Аждарлар" аввалига Черногориянинг "Дечич" клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этишди. Кейин эса Украина биринчи лигаси вакили Житомирнинг "Полисся" клуби билан муроса (1:1) қилишди. Учинчи назорат ўйинида ҳам дуранг натижа қайд этилди. Кечаги ўйинда бразилиялик легионер Матеус Лима Круз кўринмади. Афтидан кичик жароҳат бор кўринади. "Насаф"нинг янги аъзоси, Тожикистон терма жамоаси футболчиси Муҳаммаджон Раҳимов иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилди. Мавсумлар оралиғида "Қўқон-1912" жамоасидан ижарага олинган Жавоҳир Сидиқов ҳамда "Қизилқум"дан яна жонажон клубига қайтган Шуҳрат Муҳаммадиев бошланғич таркибда майдонга туширилди. Ҳозирча санаб ўтган ана шу уч футболчи "Насаф"нинг янги "харидлари" бўлиб турибди. Олдинда Рўзиқул Бердиев жамоасини Туркия йиғинидан ўрин олган 5 та ўртоқлик учрашуви кутиб турибди. Жамоа 16 февраль куни ОЧЛ ўйинини ўтказиш мақсадида Истанбулдан тўғри Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига учиб кетади.


Камолиддин АЛИМОВ (Анталия, Туркия)

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика