"Насаф": Рақибимиз “Ал Айн” йирик ғалабага эришди
25 янв 2016 01:55
Новости
"Насаф": Рақибимиз “Ал Айн” йирик ғалабага эришди
“Насаф”нининг ОЧЛдаги рақиби - БААнинг “Ал Айн” клуби Про лиганинг навбатдаги турида ўз майдонида “Ал Васл” клубини йирик ҳисобда таслим этди.
Учрашувнинг 19-дақиқасида Муҳаммад Абдулраҳмон ҳисобни очган бўлса, 34-дақиқада мезбонлар таркибида яқинда келиб қўшилган бразилиялк Дуглас орадаги фарқни иккитага оширди. Ўйиннинг сўнгги сонияларида Фелипе Бастос баҳсга якуний нуқтани қўйди -3:0.
Мазкур ғалабадан кейин “Ал Айн” очколари сонини 15 учрашувдан сўнг 40 тага етказди ва турнир жадвалида “Ал Аҳли”ни уч очкога ортда қолдириб, пешқадамлик қилмоқда.Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии