RU

Последние новости

10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  4 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  5 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  4 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  6 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  34 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  16 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35

"Насаф" - "Қизилқум". Превью Новости

"Насаф" - "Қизилқум". Превью

Жамоамиз олий лига 8-тур учрашувини ўз майдонида Навоий шаҳрининг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади.

Ушбу учрашувга бўлган қизиқиш ҳозирдан юқори. Чунки, ОЧЛ учрашувларини тамомлаган жамоамиз бор эътиборини энди ички чемпионатга қаратган. “Қизилқум” жамоаси эса бу йилга чемпионатда яхши натижа кўрсатаётган жамоалар қаторида келмоқда.

Улар ҳозиргача бўлиб ўтган 7 учрашувнинг тўрттасида ғалаба, икки учрашувда дуранг ва бир учрашувда мағлубиятга учрашган. Тўплаган очколари сони 15та турнир жадвалининг 5-поғонасини банд этиб туришибди.

Энди навоийликлар Қаршида жамоамиз билан куч синашишади. Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, мазкур жамоалар 2000 йили Қаршида илк учрашувини ўтказишган ва 1:1 ҳисобида муроса кўчасини танлашган. Қаранки, ушбу натижа Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда қайд этилган ягона дуранг сифатида ўзгармасдан келмоқда.

“Насаф” ва “Қизилқум” жамоалари ҳозиргача 32 марта рўбару келишган. Ушбу баҳсларнинг 19 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 7 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда 60-34. Ўзаро ўйинлар қайдномаларини варақласак, Қаршида ўтказилган 16 учрашувнинг 1тасида дуранг ва яна бир учрашувда “Қизилқум” жамоаси ғалабага эришган. Қолган 14 учрашувда улар мағлубиятни тан олишган. Олдиндаги учрашув жамоаларнинг Қаршидаги 17-учрашуви сифатида тарихга киради.

Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, жамоамиз “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.

Жамоамиз Рўзиқул Бердиев бошчилигида ҳали бирон марта, ҳоҳ Қаршида бўлсин, ҳоҳ Навоийда бўлсин,  “Қизилқум” жамоасига мағлуб бўлган эмас.

“Насаф” ўтган йилги мавсумнинг биринчи ва иккинчи давра учрашувларида ҳам “Қизилқум” жамоасини мағлубиятга учратган.

Қуйида Қаршида бўлиб ўтган ўзаро 16 учрашувнинг ҳисобларини эслатиб ўтамиз.

2000 йил.

 11-тур. «Насаф» - «Қизилқум» 1:1

2001 йил.

 23-тур. «Насаф» - «Қизилқум» 4:2

2002 йил.

 29-тур. «Насаф» - «Қизилқум» 2:2 

2003 йил.

 23-тур. «Насаф» - «Қизилқум» 2:1 

2004 йил.

 15-тур. «Насаф» - «Қизилқум» 3:2 

2005 йил.

 2-тур. «Насаф» - «Қизилқум» 4:0

2006 йил.

 12-тур. «Насаф» — «Қизилқум» 1:0

2007 йил.

 24-тур. «Насаф» — «Қизилқум» 5:2

 2008 йил.

 23-тур. «Насаф» — «Қизилқум» 0:1 

2009 йил.

 10-тур. “Насаф” — “Қизилқум” 2:0

2010 йил.

 1-давра. “Насаф” – “Қизилқум” 1:0

2011 йил

2 давра. “Насаф” – “Қизилқум” - 2:1 

2012 йил.

1 давра “Насаф” – “Қизилқум” – 2:0

2013 йил.

1-давра. “Насаф” – “Қизилқум” 7:1.

2014 йил.

2-давра. “Насаф” – “Қизилқум” 2:0.

2015 йил.

1-давра. “Насаф” – “Қизилқум” 3:1.

Навбатдаги учрашув.


ЎзПФЛ 8-тур. 08.05.2016.

“Насаф” (Қарши) – “Қизилқум” (Навоий)

Қарши ш., “Марказий” стадион. Соат 18:45да

Бош ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент),

Қанот ҳакамлари: Владлен Лушин (Гулистон), Александр Буров (Бухоро),

Заҳира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 7 май шанба куни “Спутник” қўрғонидаги “Меҳнатчи” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:30да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика