RU

Последние новости

16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  4 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  0 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  11 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  16 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  4

"Насаф" - "Қизилқум" назорат учрашувида Кенжа Тўраев ҳам гол урди Новости

"Насаф" - "Қизилқум" назорат учрашувида Кенжа Тўраев ҳам гол урди

Аввал хабар берганимиздек, бугун "Насаф” жамоаси "Марказий" стадионда Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди. Ушбу учрашувда "аждарлар" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашув назорат мақомида бўлсада жуда қизиқарли курашларга бой бўлди. Учрашувдаги ҳисобни дастлаб "Насаф" жамоасининг ҳужумчиси Азамат Алланиёзов очди - 1:0. Биринчи бўлим сўнгги дақиқасида жамоа сардори Артур Геворкян меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 2:0га етказиб қўйди.

Иккинчи бўлим ҳам муросасиз курашлар билан бошланди. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужумининг бирида "Насаф" мухлисларининг аллақачон ёқимтойига айланган ва ўзининг чиройли ўйинлари билан анча соғинтириб қўйган ҳужумчи Кенжа Тўраев дарвозага чамаси 7-8 метрлар ўткир бурчакдан зарба йўллади ва ўз жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди - 3:0. Кенжа Тўраев иккинчи бўлимда майдонга тушган эди. Назорат учрашуви ана шу ҳисобда "Насаф" жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Назорат учрашуви.
13 октябрь 2013 йил. "Марказий" стадион. Қарши шаҳри
"Насаф" (Қарши) - "Қизилқум" 3:0 (2:0)
Голлар:
Азамат Алланиёзов 20- 1:0, Артур Геворкян  45-2:0, Кенжа Тўраев 78-3:0

Ушбу хабарни тайёрлашда  "Насаф" ПФК расмий твиттери саҳифасидан фойдаланилди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика