RU

Последние новости

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  48 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  8 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   6 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

"Насаф" президенти ва бош мураббийи жамоа мухлислари билан учрашди Новости

"Насаф" президенти ва бош мураббийи жамоа мухлислари билан учрашди

Куни кеча "Марказий" стадиони анжуманлар залида клуб раҳбарияти ташаббуси "Насаф" жамоаси мухлислари билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда клуб президенти, "Шўртангазкимё" мажумаси раҳбари Шуҳрат Асланов, клуб бош директори Алишер Юсупов, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев сўзга чиқиб, жамоа фан клуби "Насаф" билан доимо бирга эканлигидан мамнун эканликлари, жамоанинг улкан мақсадлари йўлида ишқибозларнинг майдондаги ўрни доимгидан ҳам муҳимроқлиги ва Суперлиганинг қолган 9 та ўйиннинг ҳар бири финалга тенг эканлигини  қайд этиб, мухлисларни севимли жамоасини янада якдил бўлиб қўллаб қувватлашлари зарурлигини таъкидлаб ўтишди.


Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда мухлислар ўзларини қизиқтирган барча саволларга клуб раҳбари ва бош мураббийи томонидан батафсил жавоб олишди. Жамоа ривожи учун ўз таклифларини билдиришди. Тадбир якунида сўровномаларда фаол иштирок этган иштирокчиларга, фахрий мухлисларга футболчилар дастхати туширилган футбол тўплари, эсдалик совғалари топширилди.

Бош жамоамизнинг олдинда турган муҳим ўйинларига   янада кучлироқ, ҳамжиҳатроқ, бир оила бўлиб ҳаракатланиши, ҳакамлар ва рақибларни ҳурмат қилган ҳолда мухлислик қилиш келишиб олинди. "Насаф"нинг чемпионлик йўлидаги дадил қадамларига омад тиланди.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика