RU

Последние новости

10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  4 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  5 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  4 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  6 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  34 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  16 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35

“Насаф” – “Олмалиқ” учрашувига оид Новости

“Насаф” – “Олмалиқ” учрашувига оид

Теги :  Насаф
Келаётган 8 август душанба куни XXV Ўзбекистон миллий чемпионатининг 17-турига старт берилади.


“Насаф”нинг 17-турдаги учрашуви ҳақида

“Насаф” жамоаси жорий чемпионатнинг навбатдаги 17-турида “Олмалиқ” жамоаси билан баҳс олиб боради. Учрашув 8 август душанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 20:00да бошланади. Ушбу учрашув жамоамизнинг бу йилги чемпионатдаги уй учрашувларининг тўққизинчиси бўлади.

“Насаф” ўтган турдаги учрашувда “Шўртан” жамоаси устидан йирик ҳисобдаги ғалабани нишонлади. Бу қўлга киритилган ютуқ  ўйинчиларимиз руҳий ҳолатига ҳам ижобий таъсир қилиши турган гап.

Жамоамиз бу йилги чемпионатнинг ўтган 16 учрашувининг 9тасида ғалаба, 4тасида дуранг ва 3 учрашувда мағлуб бўлган. Рақиблар дарвозасини 26 марта ишғол қилиб, ўз дарвозаларидан 13 марта тўп олиб чиқишган. Айни пайтда “аждарлар” турнир жалвалининг 3-поғонасида боришмоқда, жамоамиз ҳисобида 31 очко бор.

Қаршида бўлиб ўтган 8 учрашувнинг 6тасида ғалаба, 1тасида мағлубият ва 1 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Демак, ўз майдонидаги учрашувларда 19 очко қўлга киритилган.

Учрашув ҳакамлари

Бўлажак учрашувни тошкентлик ҳакам Олим Толибжонов бошқаради. Олим Толибжонов бу йилги мавсумдаги жамоамиз иштирокидаги учрашувда илк марта ҳакамлик қилади.

Унга қанотларда тошкентлик ҳакамлар Равиль Шояхметов ва Сервер Еремеевлар ёрдам беришади.

Захира ҳаками сифатида бухоролик ҳакам  Элёр Турсунов ишлайди.

Учрашув назоратчиси Алишер Абдуллаев, Тошкент шаҳридан.

Рақиб – “Олмалиқ” жамоаси ҳақида

Ўзингизга маълум, “Олмалиқ” жамоаси олий лигада 2008 йилдан буён иштирок этиб келади. Кончилар жамоаси 16-турдан кейин турнир жадвалини 9-поғонасини банд этишган. Улар ўтган 16 учрашувнинг 7тасида ғалаба ва 9 учрашувда мағлуб бўлишган. “Олмалиқ” ҳанузгача биронта дуранг натижа қайд этган эмас. Уларнинг ҳисобида ҳозир 21 очко бор. Кончилар рақиблари дарвозасини 24 марта ишғол қилишиб, ўз дарвозаларидан 27 марта тўп олиб чиқишган.

“Олмалиқ” жамоаси ўтган 16-турни ўз майдонида ўтказди ва кичик 1:0 ҳисобида бухороликларга имкониятни бой берди.

“Олмалиқ” жамоаси “Насаф” билан ўзаро баҳсларни 2008 йилги мавсумдан бошлаган, у пайтда жамоанинг номи – ОТМК эди. Улар кейинги йилги мавсумдан бошлаб ўз номларини – “Олмалиқ”га алмаштиришган. Мазкур жамоалар ўзаро илк учрашувини ҳам Қаршида бошлашган. 2008 йили Қаршида бўлиб ўтган учрашувда улар кичик 1:0 ҳисобида жамоамизга мағлуб бўлишган. Учрашувдаги ягона голни Зафар Холмуродов киритган.

Қизиқарли фактлардан бири – “Олмалиқ” жамоаси Қаршидаги бўлиб ўтган ўзаро 8 учрашувнинг биронтасида ҳам ғалаба қозона олмаган. Фақат икки учрашувда бир хил 2:2 ҳисобидаги дуранг натижага эришиб, 1 очкодан қўлга киритган. Қолган олти учрашувда жамоамиз ғалаба қозонган. Қаршидаги ўзаро учрашувларнинг иккитасида футболчиларимиз “Олмалиқ” дарвозасига тўрттадан гол уришга муваффақ бўлган.

Жамоалар таркибидаги ўзгаришлар ҳақида

Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоаси давралар оралиғида, икки нафар ўйинчи билан хайрлашган бўлса, ўз сафига беш нафар янги футболчиларни қўшиб олган. Ушбу ўйинчиларнинг қандай салоҳиятга эга эканлиги энди мухлисларимизга маълум.

“Олмалиқ” жамоасидаги қандай ўзгаришлар амалга оширилди? Давралар оралиғида жамоа (асосий таркибдан) 8 нафар ўйинчи билан хайрлашди. 10 нафар ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди. Жумладан, Муйдин Мамазулумов яна кончилар сафига қайтган.

Ўзаро ўйинлар тарихидан

Шу пайтгача мазкур жамоалар ўзаро 17 мартадан майдонда куч синашган. Шундан тўққизта баҳсда “аждарлар” зафар қучишган, яна еттита ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Битта ўйинда олмалиқлик футболчилар ўз майдонида ғалабага эришишган.

Тўплар нисбати қуйидагича кўриниш олган – 29:15. Устунлик “Насаф” жамоасида.

Қаршида бўлиб ўтган барча учрашувлар: 


10.05.2008.  “Насаф” – “Олмалиқ” 1:0

07.08.2009.  “Насаф” – “Олмалиқ” 2:1

26.08.2010.  “Насаф” – “Олмалиқ” 4:0

20.03.2011.  “Насаф” – “Олмалиқ” 2:1

01.07.2012.  “Насаф” – “Олмалиқ” 4:2

02.03.2013.  “Насаф” – “Олмалиқ” 2:2

07.11.2014.  “Насаф” – “Олмалиқ” 2:2

08.08.2015.  “Насаф” – “Олмалиқ” 2:0.

"Олмалиқ" жамоаси билан бўлиб ўтган барча учрашувлар муросасиз ва қизиқарли ўтган. Шубҳасиз бу сафар ҳам шундай бўлади. Умид қиламизки, навбатдаги учрашувда ҳам футболчиларимиз бор маҳоратларини ишга солиб, мухлисларимизга яхши кайфият улашишади. Олға "Насаф"!

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс 7 август якшанба куни Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида ўтказилади. Учрашув соат 17:45да бошланади.

“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика