RU

Последние новости

19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  0 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  2 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  0 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  0 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  0 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  1 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  2 15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  5 15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  4 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  9 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  4 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  4 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  5

"Насаф", ОКМК ва "Навбаҳор" ОФКдан 60 минг доллардан олади... Новости

"Насаф", ОКМК ва "Навбаҳор" ОФКдан 60 минг доллардан олади...

Хабарингиз бор, бугун Осиё яшил майдонларида Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига старт берилади.

Ўзбек клубларидан учтаси ОЧЛдаги юришини бугун бошлайди. "Насаф", ОКМК ҳамда "Навбаҳор" меҳмонда тўп тепади.

ОФК мусобақада сафарда ўйнайдиган жамоаларга маълум миқдорда пул тўлаб беради. Демак, "Насаф" Иорданияга, ОКМК ва "Навбаҳор" Саудия Арабистонидаги сафар ўйини учун ОФКдан 60 минг доллардан пул олади.

ОКМК ва "Навбаҳор" гуруҳ босқичига чиқиш учун саралашнинг плей-оффида Қатарга бориб сафарда ўйнагани учун ОФКдан 40 минг доллардан пул олган.


ОФК сафар ўйинлари учун жамоаларга тўлаб берадиган пул:

- Саралашнинг ўтиш босқичи: 40 минг доллар;

- Саралашнинг плей-офф босқичи: 40 минг;

- Гуруҳ босқичи: 60 минг;

- Нимчорак финал: 60 минг;

- Чорак финал: 60 минг;

- Ярим финал: 60 минг;

- Финал: 120 минг доллар.


ОФК гуруҳ босқичи, нимчорак финал, чорак финал ва ярим финалдаги ҳар бир ўйин учун клубларга тўлаб берадиган сумма:

- Ғалаба қозонган жамоага: 50 минг доллар;

- Дуранг учун ҳар бир жамоага: 10 мингдан.


ОФК плей-оффнинг ҳар бир босқичи учун клубларга тўлаб берадиган сумма:

- Нимчорак финалга чиққан жамоаларга: 100 минг доллардан;

- Чорак финалга чиққан жамоаларга: 150 мингдан;

- Ярим финалга чиққан жамоаларга: 250 минг доллардан.


ОФК ОЧЛ ғолибига 4 млн доллар, вице-чемпион жамоага эса 2 млн доллар пул тўлаб беради.

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика