RU

Последние новости

14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  0 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  1 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  0 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  4 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  1 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  3 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  4 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  15 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  4 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  3 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  29

"Насаф" - "Нефтчи" учрашувига оид фактлар Новости

"Насаф" - "Нефтчи" учрашувига оид фактлар

"Насаф" жамоаси олий лиганинг 25-турида "Нефтчи" клубини таслим этди.



- Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоамиз турнир жадвалидаги учинчи ўрнини мустаҳкамлаб олди ва энг яқин таъқибчилари "Нефтчи" ва "Бунёдкор"дан 9 очкога илгарилаб кетди.

- Ушбу ғалаба "Насаф"нинг олий лига доирасидаги "Нефтчи" устидан қозонган 15 ютуғи бўлди ва бу борада фарғоналикларга етиб олинди.

- "Насаф" шу пайтга қадар фақат 2010 ва 2013 йилги мавсумларда "Нефтчи"дан ҳар иккала ўйинда устун келган. 2010 йилги мавсумда дастлабки ғалабага жамоамиз Виктор Кумиков қўл остида эришган бўлса, иккинчи даврадаги ғалабани Анатолий Демяненко бошчилигида қўлга киритилганди. Рўзиқул Бердиев эса ўтган мавсумда ҳар иккала ўйинда ютуққа эришган дастлабки мураббийга айланганди. Бу йилги мавсумда ҳам ўша натижа такрорланди ва бу борада Рўзиқул Бердиев шахсий рекордини янгилади.

- Жамоамиз Рўзиқул Бердиев бошчилигида "Нефтчи" жамоасига умуман мағлуб бўлмаган. Шу пайтга қадар ўтказилган олтита учрашувнинг бештасида "аждарлар" ғалаба нашидасини суришган бўлса, битта ўйинда дуранг қайд этилган.

- "Насаф" - "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги миллий чемпионат доирасидаги баҳслардаги тўплар нисбати вакилларимиз фойдасига - 48:46.

- Элдор Суюнов ушбу мавсумда "Нефтчи" жамоасидан ҳар иккала ўйинда ҳам гол ўтказмади.

- Ушбу мавсумда "Нефтчи"ни ҳар иккала ўйинда ҳам мағлубиятга учратган ягона жамоа ҳозирча "Насаф" бўлиб турибди.

- Илҳом Шомуродовнинг "Нефтчи" дарвозасига киритган тўпи ҳужумчимизнинг бу йилги мавсумда олий лигадаги 10-голи бўлди ва бу борада Илҳом жамоамизнинг энг яхши тўпурари Артур Геворкянга етиб олди.

- Олий лиганинг 25-туридан сўнг энг кам гол ўтказиб юборган жамоа "Насаф" бўлиб турибди. Жамоамиз шу вақтга қадар ўз дарвозасидан 16 маротаба гол ўтказиб юборган. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи яхши натижа "Локомотив"га тегишли. Улар ҳозиргача 24 ўйинда иштирок этишган ва жами 17та голни қабул қилиб олишган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика