“Насаф” назорат учрашувида Руминия клуби билан дуранг ўйнади
07 фев 2022 21:26
Новости
“Насаф” назорат учрашувида Руминия клуби билан дуранг ўйнади
Қаршиликларнинг бу сафарги рақиби Руминиянинг “Универстатиа Клуж” жамоаси бўлди.
Беллашув қизиқарли ва кўплаб хавфли вазиятларга бой бўлди. 56-дақиқада Ҳусайн Норчаевнинг дастлабки зарбасини рақиб футболчиси бартараф этган бўлса, унинг иккинчи зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. 65-дақиқада захирадан майдонга тушган Баҳром Абдураҳимов Азиз Холмуродовнинг узатмасидан сўнг учрашувда ҳисобни очди — 1:0.
80-дақиқада Дилшод Саитовнинг тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Мартин Ремакле ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа "аждарлар"нинг иккинчи назорат учрашуви 1:1 ҳисобида ўз якунига етди.
07.02.2022. 16:00
Туркия, Анталья
Назорат учрашуви
“Насаф” — “Универстатиа Клуж” (Руминия) 1:1
Голлар: Баҳром Абдураҳимов 64 — Мартин Ремакле 88.
“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Дилшод Саитов, 9. Иван Соловьев, 14. Шароф Муҳитдинов, 77. Ойбек Бозоров, 19. Ҳусайн Норчаев, 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 88. Марко Станоевич, 92. Умарбек Эшмуродов (С).
Захирадан майдонга тушганлар: Баҳром Абдураҳимов, Муродбек Раҳматов, Ҳусниддин Алиқулов, Азиз Холмуродов, Суҳроб Нуруллоев, Сардор Садуллаев, Алибек Давронов, Шаҳзод Акрамов.



Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии