RU

Последние новости

02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  3 00:12"Арсенал" — "Ипсвич Таун". Таркиблар маълум  0 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  15 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  5 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  0 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  1 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  14

"Насаф" – "Навбаҳор" тўқнашувида қўпол хатолар бўлди. 13-тур ва 5-турнинг қолдирилган ўйинларида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили Новости

"Насаф" – "Навбаҳор" тўқнашувида қўпол хатолар бўлди. 13-тур ва 5-турнинг қолдирилган ўйинларида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили

Россиялик экспертимиз ортда қолган турдаги вазиятлар бўйича хулосаларини берди.

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram саҳифаси муаллифи) Суперлиганинг 13-тури, шунингдек, 5-турнинг қолдирилган учрашувларидаги эътиборга молик вазиятларни таҳлил қилди.


✅ "Олимпик" – "Сурхон" (ВИДЕО)

Ёрдамчи ҳакамнинг аниқ ва тўғри қарори. У дастлаб эпизод охирига етказилишига рухсат берди ва шундан кейингина "Олимпик"да офсайд қайд этди. Ҳужумкор футболчи сезиларли даражада ўйиндан ташқари ҳолатда эди. VAR эпизодни текширди ва айтарли хато топмади. Гол тўғри бекор қилинди.


✅ "Олимпик" – "Сурхон" (ВИДЕО)

Ҳакамнинг якуний қарори тўғри. "Сурхон" футболчиси қоидани қўпол равишда бузгани учун майдондан четлатилди: у тўпга ўйнашга ҳаракат қилмади ва рақибнинг оёғи орқа қисмига зарба берди. Бунда шикастланиш хавфи юқори. VAR тўғри аралашди. Шуни таъкидлаш керакки, идеал ҳолда ҳакам бундай қарорларни ўзи қабул қилиши керак. У яхши пзицияда эди ва эпизодни мукаммал кўрди.


❌ "Олимпик" – "Сурхон" (ВИДЕО) 

Эътиборни тортадиган биринчи нарса – ҳакамнинг ноқулай позицияси. У жарима майдончасида ўзининг олдидаги барча футболчиларни кўрмаяпти. Жумладан, ўртасида можаро келиб чиққан футболчиларни ҳам. Четлатиш масаласига келсак, "Сурхон" футболчиси, назаримда, спортга хос бўлмаган ҳаракати учун сариқ карточкага лойиқ эди. Ушбу "зарба"да катта амплитуда йўқ. VAR аралашди, чунки у буни тажовузкор хатти-ҳаракат деб ҳисоблади. Ҳакам “Сурхон” футболчисини майдондан четлатиш ҳуқуқига эга эди, аммо барибир бу ерда идеал ечим сариқ карточка кўрсатиш бўларди.


❌❌ "Олимпик" – "Сурхон" (ВИДЕО) 

Мен ҳакамнинг "Олимпик" ўйинчисига қизил карточка кўрсатиш ҳақидаги қарорига қўшилмайман. VAR аралашувини ҳам қўллаб-қувватламайман. Менимча, бу ерда реферининг яққол хатоси бўлмаган. Тўп учун курашда "классик" қўл ҳаракати бор, рақибнинг юзига атайлаб берилган зарба йўқ.

Мен таъкидламоқчи бўлган иккинчи нарса – ҳакамнинг сариқ карточка беришдаги манераси (кейинчалик у қизил карточкага ўзгарди). Ҳаммаси жуда узоқ давом этди, у қоидабузарлик содир бўлган жойга пиёда юриб борди, аслида у эпизод жойига шошилиб, овози билан ўзини танитиб қўйиши керак эди. Сариқ карточкани тезда кўрсатиш лозим, шунда ҳеч қандай муаммо кузатилмайди. Ўша ҳолатда "Сурхон" дарвозабони бирданига икки "Олимпик" аъзосини ғазаблантирди – бунинг учун унга ҳам сариқ карточка кўрсатилиши керак эди.


✅ "Андижон" – "Навбаҳор" (ВИДЕО) 

Ҳакам "Навбаҳор"нинг голини бекор қилгани тўғри бўлди. Ҳужумчи андижонликлар дарвозабонининг танасига қараб ҳаракат қилиб, тўпга эга чиқишига тўсқинлик қилди. VAR эпизодга аралашмаслиги керак эди. Ёрдамчи ҳакамнинг байроқ кўтаргани ҳам жуда ғалати. У ерда офсайд бўлиши мумкин эмасди. Лекин ҳар ҳолда голнинг бекор қилиниши тўғри эди.



✅ "Металлург" – "Насаф" (ВИДЕО) 

Офсайд чизиғисиз офсайд ҳолати бор ёки йўқлигини айтиш қийин. VAR "чегарадаги" вазиятда, агар ҳакам томонидан хатоликка йўл қўйилгани исботи бўлмаса, унинг қарорини қабул қилиши керак. Умумий камерадан офсайд ҳолати бордек туюлмоқда. Бошқа томондан қараганда, футболчилар бир чизиқда турганга ўхшайди. Бироқ барча омилларни инобатга олган ҳолда, ҳакамнинг голни бекор қилиш қарорини қўллаб-қувватлайман.


✅ "Нефтчи" – "Локомотив" (ВИДЕО) 

"Нефтчи" ҳужумининг биринчи босқичи – ўйиндан ташқари ҳолат йўқ. Кейин "Нефтчи" ҳужумчиси тўпни қабул қилиб олган пайтда "Локомотив" ҳимоячиси "подкат" амалга оширмоқда. Бу ерда яққол қоида бузилиши кўринмади, ҳакам эпизодни тўғри баҳолади ва ўйинни давом эттирди. Ҳатто енгил тегинишдан сўнг йиқилиб тушган ва пенальти сўраган "Нефтчи" ҳужумчисига оғзаки огоҳлантириш бериш ҳам мумкин эди.


❌ "Нефтчи" – "Локомотив" (ВИДЕО) 

Менимча, бу “Локомотив” ҳимоячиси томонидан истиқболли ҳужумнинг бузилиши. У қўли билан ўйнаб тўпнинг парвозини атайлаб тўхтатди. Ҳакам ноқулай позицияда тургани учун бу вазиятнинг тафсилотларини кўрмади. Динамикада унга "Нефтчи" ҳужумчиси "Локомотив" ҳимоячисини бироз туртиб юборгандек туюлди. Бироқ фоль қайд этилмади ва бу эпизодда унга захира ҳаками ва ёрдамчиси маслаҳат бериши керак эди.


✅ "Пахтакор" – "Бунёдкор" (ВИДЕО) 

Бу ерда офсайд чизиқлари ҳам талаб этилмайди: "Бунёдкор" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги аниқ, гол тўғри бекор қилинган. Дарҳол байроқни кўтарган ён ҳакамнинг қулай позицияда турганини эътироф этиш жоиз.


✅ "Пахтакор" – "Бунёдкор" (ВИДЕО) 

"Пахтакор" футболчисининг дастлабки қўполлиги сариқ карточкага тортмасди. Шундан сўнг кичик можаро юзага келди, уни рефери дарҳол "ўчирди". У тезда эпизод содир бўлган жойга югурди. Ҳакамнинг футболчиларни оғзаки ва жиддий оҳангда огоҳлантирганини тўғри қарор сифатида қайд этган бўлардим. Бу эпизод учун мутлақо адолатли. Агар ҳакам бироз олдинроқ ҳуштак чалганида, тортишув содир бўлмаслиги мумкин эди.


✅ "Қизилқум" – ОКМК (ВИДЕО) 

Ҳакам ОКМК голини бекор қилди ва қўпол ўйин учун меҳмонлар ҳужумчисига сариқ карточка кўрсатди – бу тўғри қарор. У оёғини чўзиб олди ва шу билан ўзини ҳимоя қилди, аммо оёқнинг бундай жойлашуви дарвозабон учун жуда хавфлидир. Тўғридан-тўғри зарба йўқ, шунинг учун қизил карточка ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.


✅ "Қизилқум" – ОКМК (ВИДЕО) 

Ҳакам қоидани қўпол равишда бузгани учун ОКМК футболчисига қизил карточка бериб, адолатли қарор қабул қилди. У атайлаб қўпол тарзда ҳаракат қилиб, бутсаларининг таг қисмини рақибга қаратди. Баъзан бундай лаҳзаларни тўпни "тўп билан" олиш деб аташади. Ҳа, ОКМК футболчиси тўпга тегди, лекин бунга жиддий урғу бермади. Тана оғирлиги "Қизилқум" футболчисининг болдир қисмига теккан оёғига тушди. VAR аралашиб тўғри қилди.


✅ "Сўғдиёна" – "Динамо" (ВИДЕО) 

Менимча, "Динамо" ҳимоячиси тўпга ўйнашга уринди ва буни "Сўғдиёна" ҳужумчисидан эртароқ бажарди. Шундан сўнг ўйинда учрайдиган "контакт" содир бўлди. Ўйиннинг давом эттирилиши ва VAR аралашмагани тўғри қарор.


✅ "Сўғдиёна" – "Динамо" (ВИДЕО) 

Ҳакам ҳар икки футболчига сариқ карточка кўрсатиб, энг тўғри қарорни қабул қилди. Аввалига “Сўғдиёна” футболчиси рақибни рақибни чалди. Рефери шу пайтдаёқ муносабат билдириши ва эпизод содир бўлган жойга югуриб бориши керак эди. Унгача "Динамо" футболчисини итариб юборди. Негадир “Сўғдиёна” футболчиси рақибининг юзига туширишга қарор қилди. Иккаласи ҳам жиддий тўқнашув содир бўлгандек ғалати иш қилишди. Тўғридан-тўғри тажовуз ёки аниқ ҳужумлар йўқ эди. Сариқ карточка – бу идеал ечим.


✅ "Металлург" – "Олимпик" (ВИДЕО) 

"Олимпик"нинг голи тўғри ҳисобланди. Чизиқларсиз ҳам ҳужумкор ўйинчи тўғри позицияда эканлиги кўриниб турибди.


✅ "Металлург" – "Олимпик" (ВИДЕО) 

Эпизод "Қизилқум" – ОКМК учрашувида содир бўлган воқеага жуда ўхшайди. Бу ерда изчиллик жуда муҳим, сабаби ҳакамлар ўхшаш эпизодларда бир хил қарор қабул қиладилар. Ва бу ерда бу кетма-кетликни кузатиш мумкин, ҳамма нарса бирга-бир ўхшаш: бутсанинг таг қисми, пастга йўналтирилганда бутун тана оёққа юк бермоқда. VAR ўз вақтида аралашди ва қизил карточка ҳақли равишда кўрсатилди.


✅ "Металлург" – "Олимпик" (ВИДЕО) 

Мен ҳакамнинг "Олимпик" голини бекор қилиш қарорини қўллаб-қувватлайман. Бу ерда Евро доирасидаги Нидерландия – Франция баҳсинда бекор қилинган голни эсга олишингиз мумкин. Вазиятлар жуда ўхшаш: "Олимпик" ўйинчиси ҳам дарвозабоннинг йўлини тўсиб қўйди. VAR нега аралашгани тушунарсиз.


❌ "Насаф" – "Навбаҳор" (ВИДЕО) 

Гол урилишидан олдин ҳужум вақтида яққол фоль ишлатилди. "Навбаҳор" футболчиси тўпга ўйнашга уринмоқда, лекин буни қўполлик билан амалга оширди. Тўпга ўйналган тақдирда ҳам ҳимоя фойдасига жарима зарбаси белгиланиши керак эди. Бироқ бу ерда "Навбаҳор" ҳужумчиси тўпга ўйнамагани ва "Насаф" ҳимоячисининг оёғига тепгани кўриниб турибди. Ҳакам эпизодни охирига етказиб қўйишга имкон бериб тўғри қилди. VAR эпизодга аралашиш учун барча асосларга эга эди. Лекин нега бош ҳакам ўзининг дастлабки қарорини кучда қолдириб, "Навбаҳор"нинг голини инобатга олганини тушунтириш мушкул. Бизнингча, бу рефери қўпол хатога йўл қўйди ва гол бекор қилиниши керак эди.


✅❌ "Насаф" – "Навбаҳор" (ВИДЕО) 

Ҳакам "Насаф"нинг голини бекор қилиб тўғри қилди, чунки тўп бош билан ўйналгач, ҳужумчининг қўлига ҳам текканди. Умуман олганда, нима учун сариқ карточка кўрсатилмагани тушунарсиз, чунки қоидаларга кўра, футболчи қўли билан гол урса, огоҳлантириш берилиши керак. Ва бу унинг қўли билан қандай ўйнашидан қатъи назар – атайин ёки рикошет орқалими, фарқи йўқ.


✅ "Насаф" – "Навбаҳор" (ВИДЕО) 

"Чегара" лаҳзаси, чунки "Навбаҳор" футболчиси рақиб билан тўқнашганда оёғи қаерга текканини кўрсатадиган аниқ такрор йўқ. Охирги дақиқада у жиддий "контакт" юзага келмаслиги учун оёқларини тортиб олди. Шунинг учун сариқ карточка адолатли қарордир. 


✅ "Насаф" – "Навбаҳор" (ВИДЕО) 

Мен ҳакамнинг "Насаф" фойдасига пенальти белгилашини қўллаб-қувватлайман. "Навбаҳор" футболчиси рақибни икки қўли билан ушлаб, майсага йиқитди. Бу ерда яна бир муҳим жиҳат шундаки, у ҳатто тўпнинг парвозини ҳам кузатмаяпти.



❌ "Насаф" – "Навбаҳор" (ВИДЕО) 

Бу ерда ҳакам қалтис ҳаракат қилган "Навбаҳор" футболчисига сариқ карточка кўрсатмаганига тушунмадим. Улар унга иккинчи сариқ карточка кўрсатишлари керак эди. Сариқ карточка берилганда VAR аралашмайди.


✅ "Нефтчи" – "Пахтакор" (ВИДЕО) 

VAR вазиятга тўғри аралашди, "Нефтчи" фойдасига белгиланган пенальти ҳақли равишда бекор қилинди. Оддий вазият, тўп билан одатий муомала. Ҳакам қулай позицияда турган бўлса-да, аввал "нуқта"га ишора қилгани ажабланарли.


Шу тариқа Суперлиганинг 13-тури ва 5-турдан ўрин олган қолдирилган учрашувларда Суперлига ҳакамлари 7 та хатога йўл қўйишди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика