RU

Последние новости

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

“Насаф” машғулотларни давом эттирмоқда (фотогалерея) Новости

“Насаф” машғулотларни давом эттирмоқда (фотогалерея)

Аввал хабар қилганимиздек, 10 декабрда пойтахтимиз Тошкентда тўпланиб, тиббий кўрикдан ўтган “Насаф” футболчилари айни кунларда Қарши шаҳрида янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишган.
Жамоа машғулотларни кунига икки маҳалдан клуб базасида, “Марказий” стадионда жойлашган машғулотлар майдонида давом эттирмоқда. Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ҳозирда ўтган мавсумда жамоа таркибида ҳаракат қилган барча футболчилар машғулотларда қатнашишмоқда. Иккинчи даврада жароҳат олиб, маълум муддатга сафдан чиққан Шоҳруҳ Гадоев ва Эркин Бойдуллаев ҳам индивидуал тарзда машғулотларни бошлашган. Шунингдек, ўтган мавсумда ижара асосида “Динамо” ва “Қизилқум”да тўп тепган Нодир Санақулов ва Элдор Бойматов ҳам жамоа билан бирга. Қолаверса, ўтган мавсумда ўринбосарлар таркибида ҳаракат қилган дарвозабонлар Убайдулла Алоханов, Алибек Туропов, ҳимоячи Тоҳир Абдураззоқов, ярим ҳимоячи Нажмиддин Номуродов ҳам асосий таркиб аъзолари билан машғулотларни ўтказишмоқда.

Қаршиликлар Янги йилга қадар Қаршида машғулотларни давом эттиришади ва январ ойида илк хорижий йиғинни Туркияда ўтказишади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика