"Насаф" легионерлар эвазига кучаяди
08 июл 2019 16:12
Новости
"Насаф" легионерлар эвазига кучаяди
Рўзиқул Бердиев тез орада легионерларни синовдан ўтказади. Бу ҳақда сайтимиз мухбири Шаҳбоз Беғамов маълум қилди.
Унга кўра, клуб раҳбарияти ёзги трансферлар ойнаси вақтида мураббийга легионер олиб келиш учун алоҳида маблағ ажратишга ваъда берган.
Тез орада "Насаф" устози селекционерлар таклиф этаётган легионерларни йиғинда синовдан ўтказиб кўради.
Қайд этиш керакки, Рўзиқул Бердиев легионер танлашда анча пухта мутахассис. "Насаф" клубига келган легионерлар ўйин сифати ва даража борасида маҳаллий футболчилардан устун бўлган. Шундан келиб чиқсак, "Насаф" тез орада тажрибали ва малакали легионерларга эга бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 1-даврасидан кейин "Насаф" 21 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида "Навбаҳор", "Бунёдкор" ва "Сурхон" билан учинчи ўринни бўлишиб турибди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии