RU

Последние новости

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  133 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  2 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

“Насаф” жамоаси ҚДУ талабалари билан учрашди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) Новости

“Насаф” жамоаси ҚДУ талабалари билан учрашди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Теги :  Насаф
Қарши Давлат университетида 2015 йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби “Насаф” футбол жамоаси аъзолари ва олий таълим даргоҳи профессор-домлалари, талабалари билан учрашув ўтказилди.

 

Учрашувда ҚДУ ректори, профессор Баҳодир Шойимқулов, биология фанлари доктори, профессор Шониёз Қурбонов, таълим даргоҳи устози Йўлдош Бобожонов, университетнинг жисмоний маданият факултети 3-босқич талабаси Шоҳиста Эркаева сўзга чиқишиб, “Насаф”нинг  жорий мавсумдаги улкан ғалабаси барчага шоду хуррамлик улашганини таъкидлаб, ғалабалар бардавом бўлишлигини тилашди.

 

-“Насаф”нинг ғалабаси-бизнинг ҳам ғалабамиз, -дейди ҚДУ жисмоний маданият факултети декани Фахриддин Эшпўлатов. - Сабаби воҳамизнинг бош футбол жамоаси таркибида факултетимиз талабалари Элдорбек Суюнов ва Ҳамза Каримов тўп тепишади. Қолаверса, Шерзод Аъзамов, Кенжа Тўраев сингари тажрибали футболчилар ҳам айнан жисмоний маданият факултетида таҳсил олишган. Бугунги учрашув бўлажак спортчилар, футболчиларга ўзига хос руҳ бағишлашига шубҳа йўқ.

 Тадбир сўнггида “Насаф” устозига ҚДУ раҳбарияти томонидан алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, ўзбекона тўн ва дўппи кийдирилди. Ўз навбатида клуб раҳбарияти ҳам университет раҳбариятига эсдалик совғаларни топширишди.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика