RU

Последние новости

16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  0 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  7 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3

"Насаф" Ҳамробековнинг трансферидан 2,5 миллиард олади ва 20% улушни сақлаб қолади Новости

"Насаф" Ҳамробековнинг трансферидан 2,5 миллиард олади ва 20% улушни сақлаб қолади

"Насаф" ҳамда "Пахтакор" амалга оширган Одилжон Ҳамробековнинг трансферига оид батафсил маълумотлар ҳақида сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграм каналида ёзиб ўтди.

"Менимча, Хамробековнинг трансферидан ҳар учала томон ютди. Нега?

Биринчидан, «Пахтакор» учун яхши харид. Келажаги порлоқ, юқори салоҳиятга эга футболчини қӯлга киритди. Айниқса Арвеладзенинг ўйин услубига тўла мос тушадиган таянч ярим ҳимоячи. Ҳамробеков Арвеладзега кенг танловга имконият яратади.

Иккинчидан, футболчи учун хам янги чорлов. ОЧЛда яна ўз кучини синайди, юқори темпдаги ўйинларда янада «пишади». «Пахтакор» орқали хорижга, кучлироқ тарафга «сакраш» имконияти ошади. Футболчи учун яна бир мухим жиҳат, совриндор бўлиш, чемпионлик учун курашади. Яхши мотивация.

Ҳамробеков буёғига янада ӯсиши кераклигини тушуниб турибди. Футболчи учун «Насаф»да йўқолган ракобат «Пахтакор»да «қайнайди».

Учинчидан, «Насаф»! Ҳамробековни катта футболга олиб кирган ва истеъдодини юзага чиқаришда катта роль ӯйнаган жамоа. Ҳамробеков клуб тарбияланувчиси сифатида жамоа учун яхшигина хизмат қилди. Шартномаси тугашига бир йил қолган футболчини 2,5 миллиардга сотиш албатта ақлли қарор. Яхши трансфер.

«Насаф»нинг бу келишувдаги қилган ажойиб иши — футболчининг кейинги трансферидан 20% улушни алоҳида кӯрсатгани. Яъни, «Пахтакор» кейинчалик Одилни сотиш орқали қанчадир маблағга эга бўлса, ўша трансфердан 20% тушим автоматик тарзда «Насаф» ҳисоб-рақамига ўтказилади. Демак ўз-ўзидан футболчининг кейинги трансферидан «Насаф» ҳам манфаатдор.

Яхши ва профессионал трансфер!

«Насаф» кеча «Пахтакор»нинг расмий таклифига розилик билдирди ва бугун мазкур трансфер ҳужжатлари расмийлаштирилади. «Пахтакор» эса ОЧЛ заявкаси учун бугунги дедлайнга улгуриши керак.

«Насаф»да Ҳамробеков нуқтасида Шароф Муҳитдинов бемалол ўйнаб кетади. Потенциали жуда юқори. Келаси трансфер бозорларида айнан Шароф Муҳитдинов трендга чиқади, ишонаверинг :-)"


Шаҳбоз Беғамов - "Telegram" канал"Instagram"

Рейтинг: +58   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика