RU

Последние новости

09:27Гвариола Винисусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  3 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  0 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси пост жойлади  8 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  7 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  4 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  2 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  21 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  42 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  146 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  2 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  21 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  13

"Насаф" ҳам Бундеслигадан ўрнак олмоқчи Новости

"Насаф" ҳам Бундеслигадан ўрнак олмоқчи

Суперлиганинг 2020 йилги мавсуми 4-тур учрашувлари 13-15 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Бутун жаҳонда коронавирус пандемияси сабабли барча футбол ўйинлари томошабинларсиз ўтказилмоқда. Жумладан Ўзбекистон Суперлигасида ҳам учрашувлар томошабинларсиз бўлиб ўтади. Бироқ сиз жамоамизнинг барча уй учрашувларида стадиондаги мухлисига айланишингиз мумкин. Қандай қилиб? Деган савол туғилиши табиий.

Бунга ёрқин мисол қилиб Германия Бундеслигаси ва бир қатор жаҳон футбол лигаларида пандемия туфайли мухлисларсиз бўлаётган учрашувларда ўз жамоаларини руҳий қўллаб қувватлаш учун мухлислар ўз суратларини мухлислар секторларига жойлаштириб фотомухлисга айланишмоқда ва жамоаларини ёлғизлатиб қўйишмаяпти. Биз ҳам жамоамизни қўллаб қувватлаш мақсадида мухлисларимиз учрашувларга ташриф буюра олмасаларда, ўз суратлари билан фотомухлисга айланиб жамоамизни қўллаб-қувватлаш ва уларга руҳан далда бўлишлари мумкин. Қўшимча маълумотлар учун маркетинг бўлими ходими Санжар Сайфиев ёки мухлислар билан ишловчи мутахассис Ўктам Узоқовларга мурожаат қилишингиз мумкин. Бу ҳақда "Насаф" клуби матбуот хизмати хабар берди.

С.Сайфиев 91 224 74 74
Ў.Узоқов 91 462 21 99

Фотосуратларингиз ҳар бир учрашувда мунтазам мухлислар секторига қўйиб борилади.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика