"Насаф" етакчисига нима бўлди?
16 мая 18:28
Новости
"Насаф" етакчисига нима бўлди?
Ана шу учрашувда қаршиликлар сафида жамоа етакчиларидан бири Шерзод Насруллаев қайдномадан ҳам ўрин олмаган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасини олдинда муҳим ўйинлар кутиб турган бир пайтда МТЖ аъзоси қайдномадан ўрин олмагани кўпчиликда ҳавотир уйғотгандир. Шу сабаб "Championat.asia" сайти Насруллаевнинг аҳволи билан қизиқди. Бизга маълум бўлишича, чап қанот ҳимоячисининг тана ҳарорати 40 даражагача чиқиб кетган ва шу сабаб "Пахтакор" билан ўйинни ўтказиб юборган. Шерзод айни пайтда ўз уйида даволанмоқда. Футболчи катта эҳтимол билан терма жамоа ўйинларига қадар сафга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасини олдинда ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги БАА (5 июнь) ҳамда Қатар (10 июнь)га қарши учрашувлар кутиб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии