RU

Последние новости

12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  0 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  1 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  0 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   0 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  1 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  3 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  7 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  14 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10

"Насаф": Бугун "Динамо" билан ўйнаймиз Новости

"Насаф": Бугун "Динамо" билан ўйнаймиз

Теги :  НасафДинамо
Бугун олий лига 10-турининг энг қизиқарли баҳсларидан бири Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Бунда ён қўшнилар, Самарқанд ва Қарши шаҳрининг жамоалари ўзаро беллашади. Учрашув “Динамо” стадионида соат 17:30да бошланади.


ЎзПФЛ, 10-тур
“Динамо” (Самарқанд) – “Насаф” (Қарши)
13.05.2017. “Динамо” стадиони. 17:30да
 
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Бухоро)
Қанот ҳакамлари: Хусниддин Шодмонов, Абдураҳмон Қўлдошев (Бухородан)
Захира ҳаками: Александр Лупашко (Тошкент)
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент)
зПФЛ вакили: Алексей Фролов
 
“Аждарлар” учун бугунги учрашув олий лигадаги 597-бўлади. Шу пайтгача жамоамиз 335 учрашувда ғалабага эришган. Рўзиқул Бердиев бош мураббий сифатида ўз шогирдларини  131-учрашувда майдонга бошлаб тушади.

Бердиев бошчилигида “Насаф” ҳали бирон марта “Динамо”га мағлуб бўлмаган.

Мазкур клублар олий лигада шу кунгача  36 бор куч синашишган.  Натижалар жамоамизнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 19 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Динамо” ғалабага эришган. 10 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.

Тўплар нисбати 34:51га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ушбу жамоалар шу пайтгача Самарқандда 18 бор куч синашишган. Учрашувларнинг олтитасида жамоамиз ғалаба қозонган. Беш учрашувда самарқандликларнинг қўли баланд келган. Қолган етти учрашувда кучлар тенг келган. Дарвозаларга жами 39та тўп киритилган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик  “Насаф” томонида 19:20.

Самарқандда бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда сўнгги бор, 2008 йили “Динамо” 3:0 ҳисобида ғалабага эришган. “Насаф” сўнгги бор, Самарқандда 2014 йили ғалаба қозонган. Бу учрашувда “аждарлар” рақиблари дарвозасига бешта жавобсиз тўп йўллашган.

Барча футбол ишқибозларини “Динамо” стадионига чорлаб қоламиз!

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика