RU

Последние новости

16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  0 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  3 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  8 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  11 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  26 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  5 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  4 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  3

"Насаф": Биллур соврин сари юриш Қаршидан бошланади Новости

"Насаф": Биллур соврин сари юриш Қаршидан бошланади

Футбол мухлисларинг хабари бор, жорий ҳафтада Ўзбекистон кубогининг 1/16 финал босқичига старт берилади.
Кетма-кет уч йилдан буён мамлакат кубоги баҳсларида финалга қадар етиб борган “аждарлар” ушбу мавсумда биллур соврин учун курашни 1/16 финал босқичидан давом эттиришади. Ушбу босқичда жамоамизга Тошкентнинг “Бунёдкор-2” жамоаси рўбару келади.

“Бунёдкор” жамоаси фарм-клуби ҳисобланадиган “Бунёдкор-2” жамоасига Муҳддин Ортиқов бош мураббийлик қилади. Ушбу жамоа мамлакат кубогининг 1/32 финал босқичида ҳамшаҳарлари “Обод” жамоаси билан куч синашиб, 7:2 ҳисобида ғалабага эришди.

 Ўзбекистон кубоги, 1/32 финал.
«Бунедкор-2» (Тошкент) – «Обод» (Тошкент) - 7:2.(2:2 – асосий вақт, 5:0 – қўшимча вақт).
Ҳакамлар
: Д. Досанов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент), А. Асимов (Тошкент).
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).
Голлар: Д. Қаҳрамонов (30), Д. Аҳмадалиев (75), Д. Эсонқулов (97, 102), Э. Равшанов (108), Н. Мавлонов (111, 115, пенальти) – Д. Умархонов (10, 53).
Огоҳлантиришлар: Ш. Тожибоев (19), И. Қобилов (62), М. Қаҳрамонов (68), Д. Эсонқулов (101) – А. Абдураҳмонов (25), Д. Ҳасанов (31), Г. Умиров (74), К. Нурматов (114).
Четлатиш: Д. Искандаров («Обод», 60).


Агар “Насаф” футболчилари шанба куни ўтказиладиган учрашувда ғалабага эришадиган бўлишса, кубокнинг 1/8 финалига йўлланмага эга чиқишади. 1/8 финалда эса  “Шердор” – “Андижон” жуфтлиги ғолиби “Насаф” га рўбару бўлади. 1/8 финал беллашувлари икки учрашувдан иборат. Дастлабки ўйинлар 11-12 май санасига белгиланган бўлса, жавоб ўйинлари 17-18 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ўтган йили мамлакат чемпиони “Бунёдкор” ва вице-чемпион “Локомотив” жамолари эса кубок баҳсларига чорак финалдан қўшилишади. Ўзбекистон кубоги “сетка”сига кўра, агар “Насаф” чорак финалдан ҳам муваффақиятли ўта олса, улар ярим финалда айнан “Бунёдкор” билан тўқнаш келишлари мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика