RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Насаф" - "Ал Ҳидд". "Аждарлар"нинг тахминий таркиби Новости

"Насаф" - "Ал Ҳидд". "Аждарлар"нинг тахминий таркиби

Эртага, 31 январь куни Қаршининг "Насаф" клуби ОЧЛ плей-офф босқичида Баҳрайннинг "Ал Ҳидд" клубига қарши ўйин ўтказади.

Сайтимиз ушбу учрашувда Рўзиқул Бердиев қандай таркибни майдонга туширишини тахмин қилиб кўрди.

Элдорбек Суюнов жароҳат боис учрашувни ўтказиб юбориш эҳтимоли жуда юқорилигини бош мураббий ўйинолди матбуот анжуманида айтиб ўтди. Шу боис дарвозани Санжар Қувватов қўриқласа керак. Ҳимояда ўнгда жамоанинг янги вакили Акмал Шораҳмедов, чапда Фаррух Сайфиев ўйнайди. Марказий ҳимоя Шерзод Аъзамов ҳамда россиялик легионер Игорь Голбанга топширилса керак.

Таянч ярим ҳимоячиси вазифасини одатга кўра Одил Ҳамробеков бажаради. Азиз Ғаниев ва Дилшод Раҳматуллаев олдинроқда. Қанотларда Баҳром Абдураҳимов ва Дониёр Нарзуллаев ўйнашлари кутилмоқда.

Ҳужумда биргина легионер Драган Черан ўйнайди. Бу барчаси тахминий таркиб. Якуний таркибни албатта Рўзиқул Бердиев аниқлайди.



“Насаф”нинг "Ал Ҳидд"га қарши тахминий таркиби:  

Дарвозабон:
Санжар Қувватов

Ҳимоячилар: Акмал Шораҳмедов, Игорь Голбан, Шерзод Аъзамов, Фаррух Сайфиев

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Баҳром Абдураҳимов, Дониёр Нарзуллаев, Дилшод Раҳматуллаев

Ҳужумчи: Драган Черан


Эслатиб ўтамиз, "Насаф" - "Ал Ҳидд" учрашуви 31 январь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 16:00да бошланади. Учрашув чипталари стадион кассаларида сотилмоқда.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика