RU

Последние новости

00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  0 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  5 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  8 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  10 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  9 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  7 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  27 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  5

Нарзулла Сайдуллаев: "Мен "CA"га қандай келганман?" Новости

Нарзулла Сайдуллаев: "Мен "CA"га қандай келганман?"

Янги 2015 йил кириб келишига ҳам саноқли соатлар қолмоқда.
Байрам туҳфаси сифатида сайтимиз ўқувчиларига янги лойиҳани тақдим этамиз. Лойиҳа Мен CAга қандай келганман? деб номланади ва унда сайт ижодкорларининг қандай қилиб championat.asiaга келишгани ҳақида сўз боради.

"Футболга 11 ёшимдан буён қизиқаман. 2001 йил бўлиб ўтган Ўзбекистон - Хитой Тайпеи 7:0 учрашуви туфайли футболга қизиқиб қолганман. Ўша ўйинда боши билан 4та гол урган Жаъфар Ирисметов ҳозирга қадар мен учун энг яхши футболчи бўлиб қолади. Сабаби айнан у туфайли ҳозир "Мен "CA"га қандай келганман" номли мақолани ёзаяпман.

Мактаб даврларидан бошлаб футболга оид газета, журналларни сотиб олардим. Уларни йиғиб борардим. Ўйинларни қолдирмасдан кўриб борардим, 2002 йилги Жаҳон чемпионатини маза қилиб томоша қилганман. Ўша йили сочимни Роналдо финалда олдирганидек қилиб олгандим...

Тошкент Ахборот Технологиялари Университетида ўқиб юрган вақтимда ҳам футболга бўлган қизиқишим сўниб қолгани йўқ. Айнан ўша ерда футбол ўйнаб қошимни ёрганим ҳамон ёдимда... мақсадга ўтаман.

2010 йилнинг ёзги таътилида бўш вақтим кўп бўлгани туфайли sports.ru сайтида ўз блогимни очишга қарор қилдим. Асосан Ўзбекистон футболи ҳақидаги хабарларни жойлаб бордим. "Пахтакор" аъзоси бўлган Одил Аҳмедов ҳақида фотомақола тайёрлаш ғояси туғилди. Шунда Одилнинг кўплаб расмларини қидириб топдим. Уларнинг кўпини клуб расмий сайтидан олгандим. Шу боис сайт админига блог очганимми ўша ерда "pakhtakor.uz" расмларидан фойдалансам майлими мазмунидаги хат юборганман. Жавоб ижобий бўлган. Фотомақолам чиққанидан бир кун ўтиб потчамга хат келган: "Фотомақолани кўрдим, зўр чиқибди. Янги сайт очиляпти ишлайсанми?. Нодирхўжа Юлдашев".  Очиғи тажрибам йўқлигини айтдим, лекин футболга жуда қизиқишимни маълум қилдим. Нодир ака секин-секин ўрганасан деб айтдилар. Ҳали "chempionat.uz" сайти ишга тушмасдан туриб унга боғланиб қолдим. Бошида асосан статистика ва жадваллар билан ишладим. Футбол ўйинларига бордим, фақат ТВ орқали кўрган ёки газетада мақолаларини ўқиган журналистлар билан танишдим...Устозлар орттирдим, ҳозирга қадар ўқишда, уқишда, ўрганишда давом этаяпман. Бунинг учун барчага раҳмат айтаман, биринчи навбатда Нодирхўжа Юлдашевга".
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика