RU

Последние новости

08:21Мессига гапирган гапи учун Аргентина вазир ўринбосари ишдан олинди  5 07:57Қорақалпоғистонда жойлашган «Турон» стадиони халқаро стандартларга мос реконструкция қилинади  1 07:28Бугун Ўзбекистон ОТЖ олимпиададан олдин сўнгги назорат учрашувида майдонга тушади  7 01:35Ташкилотни кескин танқид қилган Марсело Бьелсага КОНМЕБОЛ томонидан иш очилди  5 01:15Расман: Моуринью бошқарувидаги "Фенербахче" Сен-Максименни ижарага олди  1 00:55Вагиз Галиулин: “Ўзбекистон Суперлигаси савияси Россия биринчи дивизионидан анча юқорилаб кетди”  5 00:33Расман: Австралия терма жамоаси дарвозабони "Рома"га ўтди  1 00:10"Ордабаси" ЕЧЛ саралашидаги юришини биринчи босқичдаёқ тугатди   6 23:35Килиан Мбаппе: "Перес – дунёдаги энг зўр президент"  15 23:05Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини мағлуб қилди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. ОКМК Тожикистон грандини ўта йирик ҳисобда таслим этди  9 21:44Обамеянг "Марсел"дан кетишини эълон қилди. Ҳужумчи Саудия Арабистонига йўл олади  0 21:21Ламин Ямаль янги мавсумни янги рақамда бошлайди  228 20:54Марко Ройснинг кейинги манзили аниқ бўлди  1 20:30Расман: Тиаго Алькантара "Барселона" мураббийлар штабига қўшилди  2

"Наполи" — чемпион, ЕЧЛ йўлланмалари кураши давом этади — А Серия 33-тур ўйинлари ҳақида Новости

"Наполи" — чемпион, ЕЧЛ йўлланмалари кураши давом этади — А Серия 33-тур ўйинлари ҳақида

Италия чемпионатида навбатдаги тур учрашувлари ортда қолди.

"Интер" "Верона"ни таслим этди

Верона

Серия А . Тур 33

04/05/2023, 00:00

6
:
0
Завершен

Интер М

Адольфо Гайч - 31', Хакан Чалханоглу - 36', Эдин Джеко - 38', Лаутаро Мартинес - 55', Эдин Джеко - 61', Лаутаро Мартинес - 90'

Стадион: Stadio M. A. Bentegodi, 19409 зрителей

Главный судья: Даниэле Орсато

45'
90'
46'  Симоне Верди (Ондрей Дуда)
46'  Дарко Лазович (Джош Дойг)
62'  Исак Хиен (Диего Коппола)
70'  Адольфо Гайч (Милан Джурич)
82'  Федерико Чеккерини (Хуан Кабаль)
31'  Адольфо Гайч
36'  Хакан Чалханоглу
36'  Марсело Брозович
38'  Эдин Джеко
38'  Лаутаро Мартинес
55'  Лаутаро Мартинес
55'  Марсело Брозович
57'  Данило Д'Амброзио (Рауль Белланова)
57'  Федерико Димарко (Маттео Дармиан)
61'  Эдин Джеко
61'  Франческо Ачерби
65'  Генрих Мхитарян (Роберто Гальярдини)
65'  Дензел Дюмфрис (Маттиа Занотти)
77'  Марсело Брозович (Кристьян Аслани)
90'  Лаутаро Мартинес

Ўйин "Интер" учун анча қийин бошланди. Верди 7-дақиқада Де Врейдан қочиб кетиб, зарба йўллаганди, Ханданович маҳорат кўрсатди. "Интер" фақатгина бўлим ўрталарига келиб "уйғонди". Жеко жаримадан Димарко узатган тўпни боши билан дарвозага йўллади, лекин Монтипо ҳам гол ўтказишни истамади. Кўп ўтмай, бурчак зарбасидан кейин Де Врей фамилиясини таблога ёздириб қўйиши мумкин эди ва яна Монтипо ўзини кўрсатди. Голкипер рақиб зарбаларини бирин-кетин қайтарарди, лекин Димарконинг узатмасидан кейин Гайч тўпни қайтаришда хатога йўл қўйганида, дарвозабон ҳам ожиз қолди. Гол "Интер" кучига куч қўшди. Эркин қолиб кетган Чалханоглу чамаси 35 метрлардан дарвоза тўққизлигини нишонга олди. Яна бир дақиқа ўтиб, мезбонлар ҳимояси хатога йўл қўйди. Бундан фойдаланган Лаутаро тўпни Жекога етказди ва Эдин орадаги фарқни оширди. Ўйин тақдири ҳал бўлганини амалда ҳамма тушуниб бўлганди.

Иккинчи бўлим бошида Брозович биргина узатма билан "Верона"нинг барча ҳимоячиларини доғда қолдирди, Лаутаро эса тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйди. "Интер"нинг иши юришарди ва футболчилар тўхташ ҳақида ўйламасди. Сал ўтиб, Ачерби тўп билан деярли жарима майдонигача ўтиб борди ва Жекога узатди. Тажрибали босниялик бўш бурчакни кўрди ва тўпни секингина думалатиб юборди. "Интер" бироз темпни пасайтирган бўлсада, ҳужум қилишда давом этди. "Верона" эса финал ҳуштагини кутарди. Аммо ўйин охирида яна битта гол кўрдик. Жарима зарбасидан кейин Лаутаро тўп учун курашни охиргача давом эттирди ва йиқилган ҳолатида ҳам тўпни дарвозага йўллаб юбориш имконини топди. "Интер" зўр ўйин ўтказди, аммо муҳим ва қийин баҳслар ҳали олдинда.


"Ювентус" "Лечче"ни мағлубиятга учратди

Ювентус

Леандро Паредес - 15', Душан Влахович - 40'

Серия А . Тур 33

03/05/2023, 21:00

1
:
2
Завершен

Лечче

Ассан Сисей - 37'

Стадион: Allianz Stadium, 33757 зрителей

Главный судья: Francesco Fourneau

45'
90'
15'  Леандро Паредес
26'  Фабио Миретти
32'  Маттиа Де Шильо (Хуан Куадрадо)
40'  Душан Влахович
55'  Леандро Паредес
73'  Анхель Ди Мария (Федерико Кьеза)
73'  Фабио Миретти (Поль Погба)
76'  Глейсон Бремер
87'  Леандро Паредес (Мануэль Локателли)
87'  Глейсон Бремер (Федерико Гатти)
37'  Ассан Сисей
48'  Самюэль Юмтити
60'  Джоан Гонсалес (Федерико Ди Франческо)
60'  Юссеф Малех (Алексис Блин)
61'  Джузеппе Пеццелла
71'  Джузеппе Пеццелла (Пьетро Чеккарони)
89'  Ассан Сисей (Лоренцо Коломбо)
89'  Мортен Юлманд (Джоэл Фелькерлинг Перссон)

Ўйин анча сокин руҳда старт олди. "Ювентус" ҳужум қилар, лекин вазиятлар юзага келавермасди. 15-дақиқада эса Паредес жарима зарбасидан нишонни аниқ олди ва А Сериядаги дебют голини нишонлади. Ўйин шундан кейин янада тинчланиб қолди, "кекса синьора" ҳисобдан келиб чиқиб, бемалол, ҳимояни мустаҳкамлаш ҳақида ўйларди ва Фальконе дарвозасига ҳам ортиқча хавф солмасди. 36-дақиқада эса сокинлик якунланди. Тўпни қўл билан ўйналгани учун мезбонлар дарвозасига пенальти белгиланди. Зарбани Сесай амалга оширди ва уни ишончли ижро этди. Шунга қарамай, "Лечче"нинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Кўп ўтмай, Костич қанотдан тўпни марказдаги Влаховичга йўллади, Душан эса биргина уринишда узоқ чўзилиб кетган голсиз сериясига нуқта қўйди.

Иккинчи бўлим бошида Влахович жаримадан узатилган тўпни Миреттига ташлаб берди, аммо у яқин масофадан мўлжалда адашди. "Лечче" бунга Башироттонинг зарбаси билан жавоб берди. Шенсни катта қийинчилик билан бўлсада, тўпни қайтаришни уддалади. "Ювентус"нинг навбатдаги стандарти, бурчак зарбасидан кейин Данило устунни нишонга олди. Майдонда Костич фаоллиги билан ажралиб турарди ва у ассист ёнига гол ҳам қўшиб қўйиши мумкин эди. Бироқ унинг ажойиб зарбасини Фальконе қайтара олди. "Лечче" охирги дақиқаларда "штурм" уюштириб, бир нечта вазият ярата олди, лекин таблодаги ҳисобни ўзгартира олмади. "Ювентус" муҳим паллада муҳим ғалабани қўлга киритди.


"Милан" "Кремонезе" билан ўйинда очко йўқотди

Милан

Жуниор Мессиас - 90'

Серия А . Тур 33

04/05/2023, 00:00

1
:
1
Завершен

Кремонезе

Давид Окереке - 77'

Стадион: San Siro, 68136 зрителей

Главный судья: Luca Pairetto

45'
90'
11'  Алексис Салемакерс
46'  Исмаэль Беннасер (Раде Крунич)
62'  Шарль де Кетеларе (Оливье Жиру)
62'  Дивок Ориги (Рафаэл Леау)
75'  Астер Вранкс (Сандро Тонали)
75'  Алексис Салемакерс (Жуниор Мессиас)
90'  Жуниор Мессиас
56'  Марко Бенасси (Давид Окереке)
56'  Кристиан Буонайуто (Эмануэле Валери)
73'  Феликс Афена-Гьян (Алекс Феррари)
73'  Влад Кирикеш (Паоло Гильоне)
77'  Давид Окереке
77'  Пабло Гальдамес
84'  Пабло Гальдамес
84'  Пабло Гальдамес (Микеле Кастаньетти)
90'  Йохан Васкес
90'  Шарелс Пикель
90'  Паоло Гильоне

6-дақиқада Диас тўпни Салемакерсга етказди ҳамда у Алексис гол урди, бироқ ҳакам уни офсайд туфайли бекор қилди. Бир неча дақиқа ўтиб, Диас энди Оригини қулай вазиятга чиқарди, аммо рақиб кипери хавфни бартараф этди. Де Каттелареда ҳам ажойиб имконият бўлди. Бироқ ёш, иқтидорли футболчи Карнескини билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, уни алдашга киришиб, ниятига ета олмади. "Кремонезе" эса танаффусгача миланликлар ҳимоясини безовта қилмади.



"Милан" танаффусдан кейин ҳам босимни давом эттирди. Энди Салемакерснинг узатмасидан сўнг Диас бўш қолган дарвозага зарба берди, лекин тўпга чўзилгани туфайлими, мўлжалда адашди. Шу дақиқаларга келиб "Кремонезе" ҳам "уйғонди". Валери Окерекенинг пасидан кейин бош билан зарба йўллаш имконини топди. "Милан" ҳужумлар сонини ошириб борарди. Оқибатда қарши ҳужумни ўтказиб юборди. Окереке майдон марказидан қочиб кетди, икки рақибини доғда қолдириб, Меньяннинг ёнидан тўпни ўтказиб юбора олди. "Милан" "Кремонезе"ни ҳимояга "қамаб қўйди", аммо иш қанотдан амалга оширилган узатмалардан уёғига ўтмасди. Пиоли жамоаси учун яна бир имконият бўлди. Жарима майдончаси ёнгинасида жарима зарбаси белгиланди. Лекин Месьяс жарима майдончасидаги шерикларига узатиш ўрнига, тўпни кўплаб ўйинчилар ҳамда Карнескинининг ёнидан ўтиб кетадиган қилиб, тепди. "Милан" мағлубиятдан қутилиб қолди, аммо тўртликдан ташқаридалигини эсласа, хурсанд бўлмаётгани аниқ.


"Наполи"га чемпионлик учун дуранг ҳам етди 

Удинезе

Санди Ловрич - 13'

Серия А . Тур 33

04/05/2023, 23:45

1
:
1
Завершен

Наполи

Виктор Осимхен - 52'

Стадион: Dacia Arena - Stadio Friuli, 24911 зрителей

Главный судья: Rosario Abisso

45'
90'
13'  Санди Ловрич
13'  Ийенома Удоги
17'  Кингсли Эхизибуэ
74'  Ийенома Удоги (Марвин Зегелар)
78'  Санди Ловрич (Толгай Арслан)
82'  Кингсли Эхизибуэ (Фести Эбоселе)
82'  Лазар Самарджич (Флориан Товен)
52'  Виктор Осимхен
64'  Танги Ндомбеле (Петр Зелиньский)
85'  Хвича Кварацхелия (Ирвинг Лосано)

"Удинезе" ўйинни дадил бошлади. Аввалига узоқдан Перейра зарба берди, сал ўтиб эса Удогие қанотдан ажойиб узатма етказиб берди ва Ловрич тўпни қабул қилиб, тўққизликни нишонга олди. "Наполи" устунликни ўз томонига оғдиришга уриниб кўрди, аммо ҳужумлари самара бермасди, улар ўзларига унчалик ҳам ўхшашмасди. Ловрич эса узоқ масофадан яхши зарба йўллади, Мерет жамоаси жонига оро кирди. Бўлим охиридагина "Наполи"да вазият юзага келди, Осимхен қанотдан Оливейранинг узатмасидан кейин хавфли зарба берди.



"Удинезе" иккинчи бўлимни ҳам фаол бошлади ва бир нечта вазиятлар ярата олди. Айниқса Перейранинг узоқ масофадан йўллаган тўпи меҳмонлар ишқибозларини чўчитиб юборди. Бироздан кейин улар ҳам бунга жавоб беришди. Бурчакдан узатмадан кейин Хвича зарба берди, Осимхен эса Сильвестрининг сейвидан кейин барибир ўз ниятига етди. Бу гол "Наполи"га ўзгача руҳият бағишлади. Кейинги ҳужумда Эльмас тўпни Зелинскига ташлаб берди, ярим ҳимоячи тўпни ерга туширмай дарвозага йўллади, Сильвестри яна ўзини кўрсатди. "Удинезе" эса секин-аста пассивлашиб борарди ва ҳужумда айтарли ҳеч нима қила олмасди. Умуман олганда "Наполи" финал ҳуштаги ва чемпионлик ҳақида ўйлашаётганди. "Наполи" охирги чемпионликдан 33 йил ўтиб, яна Италия чемпионига айланишди.


Сергей Румянцев

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика