Нани: "Аморимга вақт керак"
09 окт 2025 23:34
Новости
Нани: "Аморимга вақт керак"
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Нанининг фикрига кўра, Рубен Аморим клуб учун мос мураббий.
"Мухлисларнинг тезроқ натижани исташи жамоани қайтадан қураётган исталган мураббий учун қийинчилик туғдиради. Буни тўғри тушуниш керак. Албатта, мухлислар натижани исташади. Лекин ўйинни кўрар эканмиз, ростдан ҳам жамоага вақт керак. Умид қиламанки, келгуси ўйинларда бизда натижада ҳам барқарорлик бўлади.
Аморим жамоага кўп яхши янгиликлар олиб кирди. Кўриб турибмиз, у футболчиларга бу жамоада ўйнаш қанчалик масъулиятли эканлигини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.
У ўзининг асосий сифатларини жамоага бера олади. Шу сабабли ҳозир клубга ўз истакларини тўғри етказиб бера оладиган мураббий керак эди. Шундан кейин мураббий ўз ишини бажара олади.
Бу вақт масаласи. Ҳали мухлислар яна табассум қила олишади", - деди Нани.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии