RU

Последние новости

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  103 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Наманганда бўлиб турган Таиланд терма жамоасида овқатланиш билан муаммолар юзага келгани маълум қилинди Новости

Наманганда бўлиб турган Таиланд терма жамоасида овқатланиш билан муаммолар юзага келгани маълум қилинди

Наманган 8-14 июнь кунлари Осиё кубоги-2023 саралаш босқичига мезбонлик қилади.

Осиё кубоги саралаш ўйинларининг айнан Наманганда ўтказилиши бу ушбу вилоят мухлислари учун ажойиб совға бўлди. Наманганлик мухлислар Ўзбекистон миллий терма жамоасининг расмий ўйинларини стадиондан туриб томоша қилишлари мумкин бўлади. Бу ажойиб.

Бироқ хорижий нашрларда ушбу саралаш босқичидаги ташкилотчилик масаласига нисбатан эътирозлар пайдо бўлди. Хусусан, Goal.com нашрининг ёзишича, Таиланд терма жамоаси Наманганда овқатланиш билан муаммоларга дуч келган:

Меҳмон жамоанинг билдиришича, Намангандаги меҳмонхона тақдим этган таомларнинг деярли барчасида ёғ мавжуд. Хаттоки, Шарқий Осиё вакиллари севиб имтеъмол қиладиган гуруч маҳсулоти ҳам Ўзбекистонда ёғда қовурилади. Бу эса соғлом овқатланиш қоидаларига тўғри келмайди. Таиландлик футболчилар эса бундай овқатларни истеъмол қила олишмаган.  Шу сабаб ҳам, жамоа менеджери Намангандан корейс ва япон таомларини ўйинчилар учун буюртма қилишга мажбур бўлган. Кейинроқ эса жамоа учун Тошкент шаҳридан Наманганга Таиланд таомларини ҳам буюртма қилган. Йўлга эса тўрт соат вақт сарфланиши қўшимча қилинган. Goal нашри берган хабарда ушбу жараён саралаш босқичи якунига қадар давом этиши айтилган.

Шу ўринда бир неча саволлар туғилиши аниқ: Мусобақа ташкилотчилари меҳмон жамоаларнинг овқатланиш маъданияти ва ҳаёт тарзидан бехабар бўлишганми? Нега бошқа терма жамоалар бирламчи эҳтиёж бўлган овқат учун сарсон бўлишлари керак? Меҳмонхонада рақиб терма жамоаларига маъқул келадиган таомлар тайёрлашнинг иложи йўқми? 

Гуруҳимиздаги уччала жамоанинг (Таиланд, Малдив ва Шри-Ланка) ҳам овқатланиш маданияти ўзаро ўхшаш. Яьни Таиланд жамоасида кузатилаётган муаммо бошқа терма жамоаларда ҳам кузатилаётган бўлиши мумкин. Саралаш босқичи ташкилотчилари барча жамоаларга қулай ва тенг шароит яратиб беришлари лозим. Акс ҳолда, бу рақиб жамоаларнинг эътирозига сабаб бўлиши мумкин. Таиланд терма жамоасида кузатилган ҳолатнинг хорижий нашрларда кўтарилиши эса Ўзбекистон имиджи учун ёмон таъсир ўтказиши аниқ. Албатта, терма жамоа ўйинларини Наманганда ўтказиш жуда яхши ғоя. Аммо футбол фақатгина майдондаги ўйиндан, мухлислардан иборат эмас. Мусобақа мезбони сифатида биз барча терма жамоаларга тенг шароит яратиб беришимиз лозим. Айниқса, шу гуруҳда айнан ўз терма жамоамиз кураш олиб бораётган вазиятда.

Автор : Administrator
Рейтинг: -38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика