Нагельсманн Шупо-Мотингга ишонади
13 янв 2023 18:03
Новости
"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ҳужумчи Эрик Шупо-Мотингга умид боғлашини айтди.
"Бир ярим йил давомида у ҳар доим ҳам тўлиқ машқ қила олмади. Аммо ҳозир мунтазам ўйнаяпти, жисмоний тайёргарлиги яхши даражада. У доимо рақиб дарвозаси олдида хавф туғдирадиган жуда яхши футболчи. Ва бизнинг жамоада уни яхши кўришади, бу ҳар доим муҳим. Агар сизни яхши кўришса, пас беришади.
Албатта, биз у билан музокара олиб бораётганимиз ва шартномани узайтиришга ҳаракат қилаётганимиз ажойиб. Мен унга, агар у худди шундай қаттиқ ишлашда давом этса, мавсумнинг иккинчи қисмида муҳим роль ўйнашини айтдим", – деди мутахассис.
Аввалроқ "Бавария" Шупо-Мотингни сақлаб қолиш ниятида эканлигини маълум қилган эди.
Похожие новости
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии