Нагельсманн: “Машина эмас, инсонлигимизни кўрсатдик”
30 окт 2021 08:10
Новости
Нагельсманн: “Машина эмас, инсонлигимизни кўрсатдик”
“Бавария” бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Германия Кубогида “Боруссия М”га учралган йирик мағлубият ҳақида гапирди.
“Бу фаолиятимдаги энг қайғули лаҳзалардан бири. Машина эмас, инсон эканлигимизни кўрсатдик. “Бавария” Европанинг энг яхши жамоаларидан бири эканлигини яна ва яна исботлаши керак”, дейди мутахассис.
COVID-19 туфайли масофавий ишлаётган Нагельсманн шунингдек, Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Бенфика"га қарши ўйинда жамоани шахсан ўзи бошқариши мумкинлигини айтди.
“Видео – албатта бу яхши, лекин барибир кўнгилдагидек эмас. Коронавирус даврида болалар билан ишлайдиган ҳар қандай ўқитувчи буни тасдиқлайди”, деб қўшиб қўйган "Бавария" устози.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии