RU

Последние новости

17:21Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  1 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  6 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  2 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  1 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  2 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  11 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4

Мюнхенча рокировка: "Бавария" қандай ва нега мураббийни алмаштиришга қарор қилди (мутолаа учун) Новости

Мюнхенча рокировка: "Бавария" қандай ва нега мураббийни алмаштиришга қарор қилди (мутолаа учун)

"Рекордмайстерлар"нинг кадрлар ўзгаришини муҳокама қиламиз.

"Бавария" терма жамоалар ўйинлари танаффуси пайтидаги асосий ньюсмейкер бўлди. Мюнхен клубининг бош мураббий Юлиан Нагельсманни истеъфога чиқариш ҳақидаги хабари барчани лол қолдирди. Эътиборли жиҳати, мутахассис бу нарсадан хабардор қилинишидан олдин Германия чемпионлари Томас Тухель билан музокара олиб боришган. "Рекордмайстер" немисни унинг ватандоши истеъфога чиқарилиши биланоқ тайинлашди.

Кўпларни (экспертларни ҳам, мухлисларни ҳам) "Бавария" раҳбариятининг қарори шокка туширди. Ҳақиқатдан ҳам вазият Мюнхен клуби учун ноодатий. Одатда Германия чемпионлари мавсум сўнггида мураббийни алмаштиришмайди. Аммо, вазиятга чуқурроқ қарасак, "рекордмайстерлар"нинг қарори унчалик ҳам кутилмаган эмас. ОАВ Нагельсманн четлатилишининг 3та сабабини келтирди: жамоа устидан назоратнинг йўқотилиши, беқарор натижалар ва Чемпионлар лигаси қуръаси.



Ушбу ҳар бир вариантнинг ўз асослари бор. Аниқроғи, уларнинг барчаси бир-бирига боғланган. Биринчиси – жамоадаги вазият. Нагельсманнинг тайинланиши бошиданоқ шубҳали кўринганди. "Бавария"да мавқеи баланд ўйинчилар ўйнайди. Уларга янада мавқеи баландроқ ёки ҳатто қаттиққўлроқ мураббий керак. Акс ҳолда, ўз вақтида Нико Ковач билан бўлганидек, уни "йўқотишлари" мумкин. Юлианнинг ўйинчилар билан қийин муносабатлари ҳақидаги гап анча олдин пайдо бўлганди. Улар жорий мавсумда янада кучайди.

Мюнхен клуби спорт директори Хасан Салихамижич клубда муаммолар бўлганини тасдиқлади, жумладан интизом борасида ҳам. Буни мураббий билан муаммоси бўлмаганини таъкидлаган ярим ҳимоячи Леон Горецка ҳам инкор қилмади. Немис ОАВ хабарига кўра, клубдаги вазият ҳақиқатдан ҳам оғир бўлган — жамоа бўлинган. Деярли ярим жамоа Нагельсманнинг истеъфоси тарафдори бўлишган. Албатта, ўйинчилар бундай кучга эга бўлмасликлари керак. Аммо, Салихамижич тан олганидек, раҳбарият ярим таркибдан кўра, мураббийни алмаштириши осонроқ бўлган.



Нагельсманнинг истеъфосида "Бавария"да очиқчасига айтилган натижалар ҳам катта роль ўйнади. Мюнхенликлар Нагельсманнинг мураббийлик иқтидорини тан олишади, аммо шу билан бирга жамоа айниқса жорий мавсумнинг иккинчи қисмида номунтазам иштирок этганини қайд этишмоқда. Гап ҳаттоки Германия чемпионларининг Бундеслигадаги етакчиликни йўқотганларида ҳам эмас, балки бундай таркиб билан янада ўзига ишониб ҳаракат қилишлари керак бўлганида. "Рекордмайстер" мавсумнинг биринчи ярмида кетма-кет уч бор дуранг ўйнашди: "Боруссия" (Мёнхенгладбах) билан (1:1), "Унион" (1:1) билан ва "Штутгарт" (2:2) билан, шундан сўнг яна "Аугсбург"га минимал ҳисобда имконият бой берилди.

Бу вазият "Бавария" раҳбариятига жиддий таъсир қилган. Мюнхенликлар октябрь-ноябрь ойларида миллий чемпионатда кетма-кет 6та ўйинни ютишди, аммо жаҳон чемпионатидаги танаффусдан сўнг вазият такрорланди. "Рекордмайстер" "РБ Лейпциг", "Кёльн" ва "Айнтрахт"га қарши ўйинларда очколар йўқотди. Барча 3 ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланди. Шундан сўнг ғалабалар бўлди, аммо мағлубиятлар ҳам, масалан, "Боруссия" (Мёнхенгладбах) (2:3) ва "Байер" (1:2)га қарши. "Фармацевтлар" билан ўйин Нагельсманн учун "Бавария" бошқарувидаги сўнггиси бўлди.

Вазият Чемпионлар лигасида анчагина яхши эди. Мюнхенликлар ЧЛ жорий мавсумдаги барча ўйинларни ютишди ва 1/8 финалда ПСЖдан ўтишди. Ҳудди хавотирга тушишга ҳожат йўқдек эди — "рекордмайстер" Европанинг бош клублар мусобақасида доим максимал даражада тайёр бўлади. Аммо, "Бавария"да 1/4 финалдаги қуръадан сўнг шубҳалар пайдо бўлди. Мюнхенликлар "Манчестер Сити"га тушишди ва бу уларга ёқмаган бўлса керак. Клуб барча вазиятни ҳисобга олган ҳолда, "шаҳарликлар"дан ўтиш имконияти юқори эмас деб топди. Кетма-кет учинчи йили Чемпионлар лигасининг чорак финалидан чиқиб кетиш "Бавария" учун катта зарба бўлади.



Шундай бўлдики, ОАВ Нагельсманнинг истеъфоси учун ёзган ҳар бир сабабнинг ҳақиқий асослари бор эди. Раҳбарият Юлиан учун таркиб йиға туриб (уни айнан мураббий қўл остида қилишди), рақибни дастлабки дақиқалардан ўйин сўнггига қадар "бўғадиган" мунтазам ва кучли жамоа кўрмоқчи эди. Эҳтимол Мюнхенда ҳақиқатдан ҳам рақибларини нафас олишга қўймаган чемпионлик давридаги "Ливерпуль"нинг ўз вариантларини кўрмоқчи бўлишгандир. Нагельсманн турли йўллар билан боришга қарор қилди ва тез-тез тактик мослашувчанликни кўрсатди, аммо бу доим ҳам керакли натижани бермади.

Тухель вазиятни ўзгартирадими? Буни олдиндан айтиш қийин, аммо бунга сабаб бўлиши мумкин бўлган жиҳатлар йўқ эмас. Мутахассис катта эътиборни жамоадаги ҳолатга қаратади, бу эса "Бавария"га ҳозирда жуда муҳимдир. Шу билан бирга, у Бундеслига билан яхши таниш, сабаби олдин "Майнц" ва Дортмунднинг "Боруссия" клубини бошқарган. Бундан ташқари, немис Хосеп Гвардиола учун энг ноқулай рақиблардан биридир, буни "рекордмайстер"нинг янги устози Чемпионлар лигаси финалида ютган ўйин ҳам тасдиқлаб турибди. Томаснинг тайинланиши ҳақиқатдан ҳам мюнхенликларнинг "Манчестер Сити"дан ўтишлари имкониятини оширади ва ҳатто ЧЛни ютишлари ҳам мумкин.



Тухелнинг харакатери оддиймас, айнан шу "Бавария" раҳбариятини уни "Боруссия"дан кетганидан сўнг тайинлашдан тўхтатганди. Мюнхенликлар 2018 йилда қарор қабул қилишни узоқ кутишди, мутахассис шундан сўнг ПСЖга йўл олганди. Немис парижликларни ҳам, "Челси"ни ҳам Чемпионлар лигаси финалига олиб чиқди, бу эса "рекордмайстерлар"га оптимизм учун сабаб бўла олади. Аммо, кўп нарса клубдаги вазиятга боғлиқ бўлади. Салихамижич ҳам ўзининг оғир характери билан танилган, аммо у Тухель билан ишлаб кетса, "Бавария" катта муваффақиятларга эришиши мумкин.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика