МЮнинг собиқ сардори жамоада қолиб, асосий таркиб учун курашмоқчи
16 авг 2023 09:22
Новости
МЮнинг собиқ сардори жамоада қолиб, асосий таркиб учун курашмоқчи
«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Ҳарри Магуайр янги мавсумда ҳам клубда қоладиган бўлди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Магуайрнинг «Вест Ҳэм»га трансфери амалга ошмайдиган бўлди. Қайд этилишича, Ҳарри «Вест Ҳэм»ни ҳурмат қилади, аммо Лондон клуби билан келишув бўйича музокара ўтказмаган. Англиялик ҳимоячи «МЮ»да унга яна имконият берилишига ишонмоқда.
Аввалроқ, Магуайр 30 миллион фунт эвазига «Вест Ҳэм»га ўтишга яқин экани хабар қилинганди. Эрик тен Ҳаг ҳам ҳимоячи билан хайрлашишга тайёрлигини айтганди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии