RU

Последние новости

09:45Биринчи лигада мавсумнинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси қайд этилди   1 09:40Ўзбекистон терма жамоаси Бишкекдаги машғулотини қандай ўтказди? ФОТОМАҚОЛА  3 09:10Футзал. Абдулла Бўриев: "Ўзбекистон терма жамоаси аввалги натижасини яхшилашига умид қиламан"   1 08:40 Мундиал-2026. Рустам Ашурматов: Менда "Рубин"дан ташқари ўша вақтнинг ўзида Қатардан ҳам шартнома бор эди"   1 08:10Ўзбекистон сўнгги бор меҳмонда Қирғиз Республикасига қарши қандай натижа қайд этган?   8 07:35ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон бугун Қирғиз Республикаси меҳмони бўлади   8 01:55Миллатлар лигаси. Франция ғалаба қозонди, Италия Исроилни таслим қилди, Қозоғистонда мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:31"Олимпик" - "Металлург" учрашуви "Жар"да ўтказилмайди  2 00:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 00:15Франция Бельгияга имкон қолдирмади  3 23:28Флик энг яхши мураббий деб топилди  3 22:10Жамшид Искандеров: "Мақсадимиз - уч очко билан уйга қайтиш"  5 21:51Кўпчиликни ҳавотирга солаётган стадионда Ўзбекистон терма жамоаси машғулот ўтказди  8 21:36Назорат учрашуви. ОКМК ва "Динамо" иштирокидаги голлар шоусида ғолиб аниқланмади  1 21:35Жалолиддин Машарипов: "Қирғизистон Эронга қарши учрашувда дуранг қайд этиши учун яхши имкониятга эга эди"  7

"МЮ"ни бошқараётган "Эвертон" бош мураббийи Новости

"МЮ"ни бошқараётган "Эвертон" бош мураббийи

Bleacher Report нашри журналистлариларидан бири Боб Доусон Мойеснинг "Манчестер Юнайтед"даги дастлабки олти ойидаги фоалиятини таҳлил қилиб чиқди.
Ҳозирги вақтда "Манчестер Юнайтед"нинг исталган мухлисидан "Биз "Эвертон"га айланиб қолдик", деган гапни эшитса бўлади.

"Юнайтед" фанатлари ҳозирги вақтдаги натижалардан норози. Жамоа премьер-лигада еттинчи ўринни эгаллаб турган ва Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи ўрин билан орадаги фарқни ҳисоблаб юришга тўғри келаётган бир пайтда мухлислардан бошқача кайфиятни кутиб ҳам бўлмайди.

Бироқ чемпионатдаги 6та мағлубият, улардан тўрттаси "Олд Траффорд"да содир бўлганига қарамай, ҳозирча ортиқча аюханнос солинмаяпти. Ўйинларга ташриф буюраётганлар сэр Алекс Фергюсоннинг маслаҳатига қулоқ солиб, ҳамон Мойесни қўллаб қувватлаяпти.

Шунга қарамай, Мойесни ҳеч иккиланмай, Англиянинг амалдаги чемпионини "Эвертон"га айлантириб қўйгани учун танқид остига олса бўлади. Аввало, у Фергюсон шатбида ишлаган барча мураббийларни ишдан бўшатиб юбориб, ўзи билан ливерпул клубида бирга ишлаган мураббийларни, кейин Маруан Феллайнини олиб келди.

Мойес даврида "Эвертон" барқарор равишда турнир жадвалининг ўртасида юрадиган жамоа эди. Мураббий "Юнайтед"га келганидаг бери Манчестер клуби айнан шундай жамоага айланиб бўлди.

"Эвертон"да унча катта бўлмаган бюджет билан Дэвид яхши натижалар намойиш қиляпти, деб ҳисоблашарди. Бироқ унинг у ердаги фаолиятига мана ҳозир, клубдан кетганида баҳо бериш мумкин. Бу баҳо эса Мойеснинг фойдасига бўлмаслиги аниқ. Роберто Мартинес бу клуб билан ҳозир Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи ўринга асосий давогарлардан бири бўлиб турибди.

Мойес бошқараётган "Юнайтед" эса яхши аҳволда эмаслиги маълум.

Ўтган мавсумнинг дастлабки 20 учрашувидан кейин "Эвертон" 33 очко тўплаб, 33 гол урган ва 25та ўтказиб юборганди. Энди мураббий "МЮ"га келгач, мавсумнинг илк 20 учрашувида жамоа 34 очко тўплаб, 33 гол урган ва 24та ўтказиб юборган. 

Ўтган мавсумда Мойеснинг "Эвертон"и 20та ўйиндан кейин олтинчи ўринни эгаллаб турганди ва мавсумни мана шу ўринда якунлаган. Ҳозир "МЮ" еттинчи ўринда ва шу ўринда мавсумни якунлайдиган бўлса, буни катта мувоффақиятсизлик деб баҳолаш лозим.


"Эвертон" бош мураббийи сифатида Мойес ҳеч қачон "Челси", "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Юнайтед"ни ютмаган (46 уринишда ҳам). Ушбу мавсумда "Юнайтед" мураббийи сифатида "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га мағлуб бўлиб улгурди.

Роберто Мартинес ўзининг "Эвертон" устози сифатидаги биринчи уринишидаёқ "Манчестер Юнайтед"ни "Олд Траффорд"да мағлуб этганидан сўнг, юқоридаги статистикага эътибор қаратилди.

Мавсумнинг ярми ўтиб бўлди. Бироқ Мойес ҳали ҳам "Юнайтед"ни бошқараётган "Эвертон" бош мураббийи", деган мақомдан ҳалос бўла олмаяпти. Балки,  май ойига бориб ҳалос бўлиб қолар.


Аброр Қодиров таржимаси
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика