RU

Последние новости

18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  4 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00"Нефтчи" — "Андижон" 2:0 (Матнли трансляция)  31 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  1 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 1:2 (матнли трансляция)  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  5 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

Мюллер: "Бавария"нинг услубидаги кескин ўзгаришлар Фликнинг жамоага келиши билан боғлиқ" Новости

Мюллер: "Бавария"нинг услубидаги кескин ўзгаришлар Фликнинг жамоага келиши билан боғлиқ"

"Бавария" ўйинчиси Томас Мюллер ЧЛ финали доирасидаги ПСЖга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Томас Мюллер: — «Бавария»нинг услубидаги кескин ўзгаришлар Фликнинг жамоага келиши билан боғлиқ. Биринчи кунданоқ мураббий бизга кўпроқ таваккал қилишни, ҳужумкор руҳда ўйнаб, олдинга ўтишдан чўчимаслигимизни сўраган. Рақибга доимий босим юклашимизни талаб қилган. Юқори жойлашадиган ҳимоянинг барқарорлигидан эса ҳавотирга тушмаслик лозимлигини уқтирганди. Флик яна футболчилар билан ўзаро алоқани ўрнатишга алоҳида эътибор берди.

Бу жиҳатларни эса жамоа жуда яхши қабул қилди. Менга аниқ қурилган ўйин ёқади. Флик қўл остида айнан ўзим тобланган услуб ва вазифада ҳаракат қиламан. Юқори прессингга ихтисослашган футбол. Доимий босим ва тўпни олиб қўйишда ҳам етакчи бўлиш. «Бавария»нинг ҳужуми рақиб тўпни ўйинга киритиши биланоқ жарима майдончаси атрофида бошланади. 

Луи Ван Гаал давридан шу услубда тобланганман. Флик қўл остида ҳам ўзим севган жой - марказда роҳатланиб ўйнаяпман. 

Ўтган финаллардан қандай хулоса? «Бавария»нинг охирги учала финалида ўйнаган футболчи сифатида шуни айтаманки, финалнинг қанчалик муҳимлигини унутиб, ундан завқ олишга ҳаракат қилиш лозим. Футбол шундай ўйинки, айниқса муҳим баҳсларда исталган сценарий руй бериши мумкин. Жамоа ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлмоғи зарур. Жамоадошларимни бўлажак финалда футболни роҳатланиб ўйнашга чорлайман. 

Аввалги финаллар ва ўша пайтдаги жамоа ўртасидаги фарқ катта. Буткул бошқа жамоа, ўзга даврлар ва футбол ҳам йилдан-йилга ўзгармоқда. Шароит ва имконият ҳам турлича. Эски ва ҳозирги жамоани солиштирмаган бўлардим.

Тайёргарлик? Рости, финалга тайёргарлик ҳам ўзгача ва доимий тарзда кетмоқда. Флик бошқарувидаги штаб бизни ҳар тарафлама жиддий тайёрламоқда.

Менга эса финалга тайёргарлик кўриш пайтида «Бавария» медиаси ёки УЕФА сайтига интервью бериш ёқади. Чунки сал бўлсада чалғиб тураман.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика