МЮга "Атлетико" футболчиси керак
20 мар 2020 22:22
Новости
МЮга "Атлетико" футболчиси керак
"Манчестер Юнайтед" Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Тома Лемарга қизиқиш билдирмоқда.
ESPN телеканали маълум қилишича, инглиз клуби мутасаддилари ўтган ҳафта 24 ёшли франциялик футболчининг агентлари билан учрашган.
Таъкидланишича, "Атлетико"нинг ўйин услубига мос келмаётган вингернинг ўзи ҳам жамоани тарк этмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Лемар "Атлетико"га 2018 йилнинг ёзида Франциянинг "Монако" клубидан 70 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. Футболчининг "матрасчилар" жамоаси билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июлига қадар мўлжалланган. Бугунги кунда унинг трансфер қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.
Комментарии