МЮдагилар янги раҳбариятдан норози
19 окт 2024 13:05
Новости
МЮдагилар янги раҳбариятдан норози
"Манчестер Юнайтед" футболчилари клуб янги раҳбарларининг ишларидан хурсанд эмас.
Маълумотларга кўра, кўплаб футболчилар INEOSнинг клубга ўтказаётган таъсиридан хафсаласи пир бўлган. Кийиниш хонасидаги суҳбатларда ўйинчилар нафақат ходимлар сони қисқартирилишидан, балки баъзи одамларга бўлаётган муносабатлардан ҳайратда.
"Клубнинг хизмат кўрсатувчи ходимларидан бири 30 йилдан ортиқ шу ерда ишлаган. Клуб уни ишдан бўшатди, ишининг сўнгги кунида ўша ходим ҳудудни кўзида ёш билан тозалади. У клубда шунча ишлаган бўлсада ҳеч ким унга ҳеч нима ташкиллаштирмади" - деди мақола муаллифларидан бири.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии