МЮ ва "Наполи" Туанзебенинг 500 минг евролик ижараси борасида келишувга эришишди
01 янв 2022 18:01
Новости
МЮ ва "Наполи" Туанзебенинг 500 минг евролик ижараси борасида келишувга эришишди
"Манчестер Юнайтед" ва "Наполи" ҳимоячи Аксель Туанзебенинг ижараси борасида оғзаки келишувга эришишди.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, келишув 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Англия клуби ўйинчининг ижараси учун 500 минг евро олади.
Келишувда футболчини харид қилиш банди кўзда тутилмаган.
Туанзебе тез орада ўзи мавсумнинг дастлабки қисмида ҳаракат қилган "Астон Вилла"дан кетади ва "Наполи"га йўл олади.
Ҳимоячи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии