МЮ Почеттино учун 42 млн. евро тўлашга тайёр
20 дек 2018 16:16
Новости
МЮ Почеттино учун 42 млн. евро тўлашга тайёр
"Манчестер Юнайтед" директорлари жамоа бош мураббийлиги учун мутахассис қидирмоқда.
Маълумотларга кўра, МЮ бош мураббийлиги учун ягона номзод - "Тоттенхэм" устози Маурисио Почеттино. Лондон клуби президенти Дэниел Леви аргентиналикни шунчаки қўйиб юбормоқчи эмас.
"Тоттенхэм" шартномани бекор қилиш учун "қизил иблислар"дан 42 млн. евро (мураббийнинг 4 йиллик маоши) талаб қилмоқда.
"Манчестер Юнайтед" бу маблағни тўлашга тайёр, аммо буни ёзда амалга оширмоқчи.
Комментарии