МЮ Каземиро билан 76% ўйинларда ғалаба қозонди, у йўқлигида - 43%
13 мар 2023 23:55
Новости
МЮ Каземиро билан 76% ўйинларда ғалаба қозонди, у йўқлигида - 43%
"Манчестер Юнайтед" Каземиро тушмаган баҳсларнинг 43%да ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, хавбек "Саутгемптон"га қарши баҳсда Карлос Алькарасга қарши қўпол ўйнагани учун ўйиндан четлатилди. Энди у 4та баҳсни ўтказиб юборишига тўғри келади.
Каземиро жорий мавсум МЮнинг барча турнирлардаги 37та ўйинида иштирок этди. Клуб у билан 76% баҳсларда ғалабага эришди, ўртача ҳар бир ўйинда 1,9тадан гол уриб, 0,9та гол қўйиб юборди. "Юнайтед" 7та учрашувни бразилияликсиз ўтказди ва уларнинг бор-йўғи 3тасида (43%) ғалабага эришди. Эрик тен Хаг жамоаси бу баҳсларда ўртача 1,7тадан гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии