RU

МЮ футболчилари икки соврин учун 4 млн. фунтдан мукофот пули олишади Новости

МЮ футболчилари икки соврин учун 4 млн. фунтдан мукофот пули олишади

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоа футболчиларига таклиф этган махсус бонус программаси ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Агар жамоа янги мавсумда Чемпионлар лигаси ва Англия Премьер-лигасида ғолиб бўлса, футболчилар маошига қўшиб яна 4 млн. фунтдан мукофот пули олишади. Ҳар бир турнир учун 2 млн. фунтдан.

Миллий кубок мусобақалари ҳақида тўхталадиган бўлсак, Англия Кубогидаги ҳар бир ғалаба футболчиларга 90 минг фунт даромад олиб келади, Англия лига Кубоги финалидаги муваффақият эса 70 минг фунтга баҳоланди. Ушбу бонуслар фақат 2017/18 мавсумда амал қилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика