МЮ Феллайни билан шартномани 2018 йилгача узайтирди
12 янв 2017 09:20
Новости
МЮ Феллайни билан шартномани 2018 йилгача узайтирди
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячи Маруан Феллайни билан келишувни яна бир йилга узайтирди.
2013 йилда 29 ёшли бельгиялик футболчи манкунианликлар билан «4+1» тизимида шартнома тузганди.
2017 йил январь ойида Феллайни бошқа клублар билан музокара ўтказишга ҳақли эди. Бироқ МЮ футболчи билан келишувни 2018 йил ёзигача узайтириш имкониятидан фойдаланди, деб хабар бермоқда Daily Mail.
Феллайни Италия ва Хитой клубларининг таклифини рад қилди. У МЮда ҳафтасига 120 минг фунт маош олади.
Комментарии