МЮ бенинлик футболчи учун Мадрид клублари билан курашади
12 фев 2020 23:50
Новости
МЮ бенинлик футболчи учун Мадрид клублари билан курашади
"Вальядолид" марказий ҳимоячиси Муҳаммад Салису Европанинг топ-клублари нишонига тушиб қолди.
20 ёшли бенинлик футболчига "Реал", "Атлетико" ва "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Клублар аллақачон трансфер бўйича сўровлар ҳам юборишган.
Салисунинг товон пули 12 миллион еврони ташкил қилади. Футболчини Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи "Реал"да кўрмоқчи.
Мадридликларнинг "Вальядолид" клуби хўжайини Роналдо билан муносабатлари яхшилиги футболчи учун курашда "қироллик клуби" имкониятларини оширади.
Маълумот учун, Салису Ла Лиганинг жорий мавсумида 23 ўйинда майдонга тушиб, биттадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилган. Шунингдек, унинг ҳисобида 2та сариқ карточка ҳам бор.
Похожие новости
01:50
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди 39
23:11
Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади" 4
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии