RU

Последние новости

20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  1 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  11 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  51 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  11 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15

Мухтор Қурбонов: "Бу йил энг кўп дурангга биз эришаётган бўлсак керак" Новости

Мухтор Қурбонов: "Бу йил энг кўп дурангга биз эришаётган бўлсак керак"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Шўртан” бош мураббийи Мухтор Қурбонов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Бугун учрашув оғир ўтишини кутгандик. Чунки андижонликлар ҳозирги пайтда ҳар бир ўйинда очко учун тушишяпти. Афсуски, ўйин биз кутгандек бўлиб чиқди. Учрашув давомида тўпни ўзимизда назорат қилган бўлсак-да, меҳмонлар ҳам ёмон ҳаракат қилишгани йўқ. Айрим вазиятларда улар қарши ҳужумдан фойдаланиб гол уришлари ҳам мумкин эди. Афсуски, бугун бизга омад кулиб боқмади. Сабаби Зафар Полвоновнинг зарбасидан кейин дарвозага кириб кетаётган тўпга Игорь Таран тегмаганда гол урардик. Нима ҳам қилардик, олдинга қараб юришда давом этамиз. Ҳар доим ҳам ғалаба қозониб бўлмайди. Менимча, бу йил чемпионат энг кўп дурангга биз эришаётган бўлсак керак. Энди кейинги учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Таран кўплаб вазиятлардан фойдалана олмади. Нега уни алмаштирмадингиз?
- Бизнинг асосий ҳужумкор ўйинчиларимиз бошланғич таркибдан жой олишди. Захира ўриндиғида ўйинимизни кучайтириши мумкин бўлган биргина футболчи Ғулом-Ҳайдар Ғуломов бор эди холос. Аммо у ҳам бир кун олдим бетоб бўлиб қолди. Шу сабабли таваккал қилиб уни майдонга туширгим келмади. Игорь Таранда тажриба барибир катта. Балки гол урар деб кутгандик. Лекин аксига олиб, ҳужумчи кириб кетаётган тўпга ҳалақит қилди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика