RU

Последние новости

22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  18 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  24 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  5 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  10 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  13 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2

Мухриддин Ахмедов: "Қўқон-1912"да менга имкон берилмади" Новости

Мухриддин Ахмедов: "Қўқон-1912"да менга имкон берилмади"

Давралар оралиғида ПРО-Лига "В" гуруҳи иштирокчиси "Ёзёвон" жамоасидан "А" гуруҳи иштирокчиси "Норин" жамоасига кўчиб ўтган дарвозабон Муҳриддин Ахмедов сайтимизга интервью берди.

- Салом Муҳриддин! Янги жамоага мослашиб олдингизми?

- Ассалому алайкум! Раҳмат, ўрганиб қолдим. Умуман олганда "Норин" жамоасида илгари ҳам ўйнаганман, шу боис жамоага тезда киришиб кетдим.

- Давралар оралиғида жамоангизни ўзгартиришингизга нима сабаб бўлди?


- Ҳа, давралар оралиғида "Норин" жамоасидан Рустам Дўрмонов менга қўнғироқ қилиб, қизиқарли таклиф билдирди. Шунингдек, Про-лига "А" гуруҳида  ўзимни синаб кўриш истаги туғилган эди. Чунки, "А" гуруҳида кучли жамоалар билан ўйнаш имконияти бор.

- Сизга Суперлига жамоаларидан таклиф тушмадими?


- Қишда Суперлига жамоаси иштирокчиси "Қўқон-1912" клуби йиғинида иштирок этдим. Илгари бу жамоада ўйнаганман, маълум бир сабабларга кўра, жамоадан кетгандим. Шундан бери аввалги "Биринчи лига" ва ҳозирги "Про-лига" жамоаларида ўйнаяпман. Қишда "Қўқон-1912" жамоаси йиғинида иштирок этганимда тўғриси менга имкон берилмади, дарвозага қўйиб, синовдан ўтказишмади. Мен ўзи қўқонликман, агар "Қўқон 1912" жамоасида ўйнаганимда менга қулай бўларди. Мени нима учун бу чақиришмаганини, йиғин вақтида синаб кўрмаганини тушунолмадим. Футболда ишонч муҳим нарса, мен ўзимга ишонаман, "Қўқон-1912" жамоасида ўйнаб кета оламан.

Нима ҳам дердим, бу тақдир. Айни дамда "Норин" жамоасида ҳамма шароитлар мени қониқтиради. "Ёзёвон" жамоасига ҳам меҳрим баланд, жамоа мухлисларини доим ёдимда сақлайман.


Бекзод Толибов суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика