RU

Последние новости

23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  7 22:00РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" "Факел" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  3 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  819 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7 17:50Доминикан Рес. - Испания. Асосий таркиблар эълон қилинди  17 17:13Магуайр: "МЮни яна муваффақиятли қилиш вақти келди"  4 17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  1

Мухлисларнинг стадионга келиши нималарга боғлиқ? Новости

Мухлисларнинг стадионга келиши нималарга боғлиқ?

Аввалги мақолаларимиздан бирида Осиёдаги бошқа мамлакатлар мисолида мухлислар ташрифи бизда қандай экани ҳақида фикр юритгандик.

Бу сафар энди олий лиганинг ўзида шундай таҳлилни амалга оширамиз. Ишқибозлар ташрифи, стадионлар сиғими, уларнинг тўлиш фоизи, ҳудудлардаги футболчига қизиқиш қай даражада экани тўғрисида қарашларимизни баён этамиз.

Жорий мавсумда энг кўп ташриф бошқа ерларга нисбатан Бухоро ва Навоийда кўпроқ бўлганини кўп марта ёзиб ўтдик. Чемпионат давом этаётган паллада ҳам шундай фикрлар билдирилди. Якунда “Бухоро” ҳамда “Қизилқум” олий лиганинг қолган иштирокчиларига нисбатан анча кўп мухлислар тўплашга эришишди. Бухорода бу кўрсаткич 17531 нафарни ташкил қилган бўлса, Навоийда 9518дан иборат бўлди. Айнан шу ҳолат мисолида мухлисларнинг ташрифи нима учун ошгани хусусида фикр билдирсак. Ишқибозларнинг стадионга кўпроқ келиши одатда спорт натижалари, амалга оширилган маркетинг ва реклама ёки янги стадионларга боғлиқ бўлади. Ҳар икки жамоа мисолида фақат биринчи ҳолатни эътироф этишимиз мумкин. Маркетинг ёки стадиондаги қулайликлар борасида ушбу клубларда бирор нарсани таъкидлашимиз қийин. Демак, бизда ҳалигача натижадан қатъи назар стадиони тўладиган жамоалар шаклланмаган. “Бухоро” ёки “Қизилқум” қуйироқ поғоналарда юрган вақтда мухлислар ташрифи бунчалик бўлмагани буни исботлайди. Бу йил иккала жамоа таркибига яхши савиядаги кўплаб футболчиларни таклиф этди. Бу эса натижалар яхшиланиб, уларнинг турнир жадвали юқорисида юришига сабаб бўлди. Шунга мос равишда мухлисларнинг стадионларга ташрифи аввалги йилларга қараганда анча ўсди. Мабодо натижалар салбий кўриниш олса, жамоалар камида 55-70 фоиз атрофида мухлисларидан маҳрум бўлишлари турган гап. Буни водий клубларида кўряпмиз. Илгари “Навбаҳор” ва “Нефтчи”нинг уй ўйинларига ўртача ташриф 12 мингдан юқори миқдорни ташкил қиларди. Ҳозирга келиб улар зўр-базўр 5 минглик кўрсаткични қайд этиб туришибди. Қаршида ҳам қизиқиш илгаригидек эмас. “Насаф” юқори поғоналарда боряпти, лекин ташриф буюрувчилар сони жамоа бир пайтлар ўрта ўринларда юргандаги ҳолатдан ҳам пастроқ даражада.



Биринчи ўринда футбол савияси ҳамда ишқибозларни стадионга жалб этиш йўлида ишларнинг кўнгилдагидек эмаслиги ўртача ташриф ошмаётганига сабаб бўляпти. Бунда икки асосий муаммо мавжуд. Биринчиси, клубларнинг бюджетига чипталар сотувидан пулларнинг келиб тушмаслиги ёки унгача муҳтожликнинг йўқлиги. Аксарият стадионлар маҳаллий ҳокимият ёки бошқа ташкилотларга тегишли. Шу сабабли чипта пуллари клуб ҳисобига келиб тушмайди. Ёки клубларга бириктирилган мажбурий ҳомийлар туфайли йиллик бюджет олдида чипта пуллари арзимас нарсадек кўринади. Ҳар йили маълум маблағ тайёр бўлгандан кейин ортиқча оворагарчиликка не ҳожат? Бу клубларнинг шиори. Иккинчи сабаб эса ўз стадионига эга жамоаларнинг деярли йўқлиги. Клублар ихтиёрига берилган стадионлар ҳам аслида уларни қарамоғига анчадан бери олиб келаётган ташкилот ва компанияларга тегишли. Ўзи топган пулга стадион қурмаган клуб ундан фойдаланиш, қай тариқа пул топиш ҳақида ортиқча қайғуриб ўтирмайди. Агар “Бухоро”нинг стадиони хусусий бўлганда унда чипталар сотувидан клуб 2 миллиард 630 миллион сўмга тенг маблағ ишлаб топган бўларди (чипталар нархи 10 минг сўмдан бўлган тақдирда).

Баъзи вилоятларда абонементларнинг мажбурий сотилгани ҳақида маълумотларни билдик. Бу мухлислар сонини ошириши мумкин, чунки олдиндан анча-мунча пулни тўлаб қўйган одам футболга келади. Бироқ бу ўша клубларнинг профессионалликдан жуда ҳам узоқда эканига ишора қилади. Уларнинг номини келтириб ўтмаймиз, бироқ ўша вилоятлик ишқибозлар бундан жуда яхши хабардор эканига шубҳамиз йўқ.

Яна бир қизиқ жиҳатга тўхталиб ўтишни истардим. Илгари стадионларимиздаги шароитлар яхши эмаслиги, уларнинг ҳудудида егуликлар ва салқин ичимликлар сотуви яратилмаганидан кўпчилик шикоят қиларди. Янга стадионлар қурилди, майдон сифатини аксарият клублар яхшилашди, стадионлар ичида турли егуликлар сотиш йўлга қўйилди. Бироқ бу мухлислар ташрифи аксинча таъсир қилди. Масалан, Фарғона ёки Тошкентда олдин стадионга кўпроқ ишқибоз ташриф буюрарди. Бундай пайтда энди футбол савияси биринчи ўринга чиқиб қолмоқда. Ҳатто, “Нефтчи” кучли тўртлик учун ҳаракат қилган 2015 йилда ҳам Фарғонадаги стадион камдан-кам ҳолда тўлди.



5 минглик кўрсаткичдан ўтиш “Сўғдиёна”, “Андижон”, “Қўқон” ва “Навбаҳор” клубларига насиб этди. Ғузор жамоаси саналган “Шўртан” эса Қашқадарёнинг бош клуби бўлмиш “Насаф”дан кўпроқ мухлислар йиға олганини алоҳида таъкидлаш лозим. Шундай вазиятни “Қўқон” ва “Нефтчи” мисолида ҳам кўриш мумкин. Сўнгги 6 поғонага Тошкент вилояти ва шаҳрининг 6 жамоаси бирин-кетин жойлашган. “Металлург” мавсум мобайнида жуда яхши ўйин намойиш қилди, бироқ мухлислар ташрифи шунга яраша бўлмади. Чемпион ва вице-чемпион охирги икки поғонага жойлашгани бошқа мамлакатдагилар учун ғалати туюлиши мумкин, аммо биз буни хотиржам қабул қилишга ўрганганмиз.

Стадионларнинг тўлиш борасидаги энг яхши кўрсаткич ҳам “Бухоро”га тегишли бўлиб, ўртача стадион трибуналарининг 77 фоизи ишқибозлар томонидан банд қилинган. “Қизилқум”, “Сўғдиёна” ва “Қўқон”да кўрсаткичлар 50 фоиздан ошган. “Пахтакор” ва “Бунёдкор”да бу натижа 4 ва 3 фоизга тенг. Бошқа томондан улар сиғими энг катта стадионларда ўйнашади. Ихчамроқ стадионда ўйнайдиган “Обод” ҳамда “Локомотив”нинг ўртача ташрифи юқори эмас, лекин стадион тўлиши борасида улар яхшироқ кўрсаткичга эгалар.

Вилоят ва шаҳарлар таснифи бўйича олганда Муборак, Ғузор, Қўқон ва Олмалиқнинг кўрсаткичи жуда яхши экани келиб чиқади.

“Локомотив”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Насаф”нинг меҳмондаги учрашувлари мухлисларда кўп қизиқиш уйғотган. Демак, бу жамоалар рақиб бўлган ҳолатда стадионга кўпроқ ишқибозлар келиши одатий ҳолга айланган.


Сафарда кимнинг ўйини эътиборни жалб этади?
Локомотив   6910
Пахтакор   6577
Бунёдкор   5955
Насаф     5520
Навбаҳор   5316
Нефтчи   5127
Андижон   4760
Металлург   4734
Бухоро     4409
Олмалиқ   4155
Машъал   3931
Қўқон-1912   3773
Обод     3738
Сўғдиёна   3329
Қизилқум   3309
Шўртан   2968

Мухлислар ташрифи бўйича умумий жадвал

Изоҳ: 1-устун жамоа, 2-устун уй ўйинларига ўртача ташриф, 3-устун стадион сиғими, 4-устун стадионнинг ўртача тўлиш фоизи, 5-устун энг кўп мухлис келган учрашув, 5-устун энг кўп мухлис кирган беллашувдаги ишқибозлар сони.


Бухоро                

17531      

22700        

77%        

Бухоро – Насаф                  

24104        

Қизилқум

9518

14000

68%

Қизилқум – Пахтакор

19318

Сўғдиёна

6091

11750

52%

Сўғдиёна – Бунёдкор

10684

Андижон

5933

18360

32%

Андижон – Локомотив

16702

Қўқон-1912

5380

10550

51%

Қўқон-Андижон

8652

Навбаҳор

5344

22000

25%

Навбаҳор – Локомотив

16250

Шўртан

4610

10417

44%

Шўртан – Пахтакор

6851

Нефтчи

4227

20000

21%

Нефтчи – Навбаҳор

18278

Насаф

4117

16000

26%

Насаф – Бунёдкор

8621

Машъал

2731

11000

25%

Машъал – Бухоро

6123

Металлург

2166

12500

17%

Металлург – Локомотив

4812

Олмалиқ

1538

12000

13%

Олмалиқ – Насаф

3801

Обод

1472

8000

18%

Обод – Бухоро

3532

Пахтакор

1465

35000

4%

Пахтакор – Насаф

3816

Локомотив

1350

8000

17%

Локомотив – Металлург

4502

Бунёдкор

1036

34000

3%

Бунёдкор – Пахтакор

3784


Беҳзод Назаров

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика