Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди
10 окт 2025 01:15
Новости
Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди
Мухлислари Жозе Моуриньюни ҳақорат қилгани сабабли "Порту" жазоланди.
Эслатиб ўтамиз, "Порту"нинг мамлакат чемпионати 6-тури доирасила "Риу Аве"га қарши ўйини вақтида "Порту" мухлислари Моуриньюни ҳақоратловчи сўзларни айтишган. Бу ҳолат 8-турдаги "Порту" - "Бенфика" (0:0) баҳсида ҳам содир бўлган.
Португалия тартиб-интизом қўмитаси ушбу ҳолатни ўрганиб чиқиб, мухлислари Моуриньюни жиддий ҳақорат қилгани ва пиротехника воситаларидан фойдалангани учун "Порту"ни 30 855 евро жаримага тортган.
Ундан ташқари, мухлислар майдонга буюмлар улоқтиргани учун клуб яна 3190 евро тўлайди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии