RU

Последние новости

17:09"Қайрат" устози Иброҳимҳалил Йўлдошевни танқид қилди  0 16:41Кутганмидингиз? Тиниб-тинчимас Роналдудан навбатдаги рекорд!  6 16:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Қўқон-1912" (онлайн ҳисоб)  1 16:17Футзал. Ўзбекистоннинг ЖЧ илк туридаги рақиби Нидерландия Тошкентга етиб келди  5 15:25Жалолиддин Машарипов ва Жамшид Искандеров билан қисқа интервью  2 14:58Championat.asia ва Transfermarkt август ойнинг энг яхшиларини аниқлади  7 14:39"Ҳумо Арена" тарихда илк бор футзал баҳсига мезбонлик қилди. Ўзбекистон – Бразилия тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:20Қирғиз Республикаси устози: "Эртага Ўзбекистон терма жамоасини ҳайрон қолдира оламиз"  20 13:48Сречко Катанец: "Фақат югураверишнинг фойдаси йўқ, ақлни ҳам ишлатиш керак"  15 13:23Шомуродовнинг клубдоши фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  4 12:54Зидан "Манчестер Юнайтед" бошқарувига келиши мумкин  8 12:26"Барселона" собиқ хавбеки фаолиятига якун ясади  6 11:59Стивен Бергвейн: "Саудия Арабистонида рақобат Нидерландиядагидан юқорироқ"  5 11:32Лени Йоро "Реал"ни эмас, балки МЮни танлаганининг асл сабаби маълум бўлди  1 11:16Италия терма жамоаси ҳимоячиси Исроилга қарши ўйинда қатнашмайди  2

Мухлис минбари: Биз олтин авлодни кузатяпмизми ёки кутиб оляпмизми? Новости

Мухлис минбари: Биз олтин авлодни кузатяпмизми ёки кутиб оляпмизми?

Якунига етган мавсумдан қониқиш ҳосил қилдингизми? Мазкур савол билан ўқувчиларга мурожаат қилган эдик.
Аммо мавзу юзасидан таҳлилий фикрлар келмади. Балки, бу ҳақда 1 кун кеч сайтга эълон берганлигимиз бўлди. Хатлар орасида эса, қуйидаги нома бизни ўзига тортди.

Биз олтин авлодни кузатяпмизми ёки кутиб оляпмизми?

Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиал иштрокчиларига аҳамият билан разм солиб шуни билдимки, бу йилги мундиал, баъзи бир футболчилар учун сўнги имконият экан, жумладан амалдаги жаҳон ва Европа чемпионлари Испанларнинг ҳам олтин авлоди 2018 йилги Россияда бўлиб ўтадиган мундиалгача ҳозирги кундаги асосини қисман йўқотган ҳолда етиб бораркан. Пуйол фаолиятини якунласа, Вилья, Хави, Алонсо ва Рейна каби футболчилар 2018 йилга бориб анча кексайиб қолишади. Фабрегас, Иньеста, Касильяс, Касорла ва Сильвалар ҳам 2018 йилга бориб Испания терма жамоасининг талабларига қанчалик жавоб бера олишаркин?  Буниси ҳозирча мавҳум, нафақат Испания, балким Голландия, Англия, Италия, Португалия каби терма жамоаларни 2018 йилги мундиалда ҳозирги кундаги такибдан анча ёшартирилган ва янгиланган ҳолатда кўришга мажбур бўламиз. Германия, Россия, Бразилия ва Франция эса айнан 2014 йилги мундиал олдидан таркибларида авлодлар алмашинувини ўтказиб олишди. Демак, 2018 йилда ушбу терма жамоалар ўзларини асосларини сақлаб қолган ҳолда етиб боришлари аниқ. Хўш, бу жараён Ўзбекистонда қандай кечмоқда?

Аҳамият бериб қарасак, 2014 йилги Жаҳон чемпионати Осиё қитъаси саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси асосан шу вақтгача сайқалланиб ҳамда пишитилиб келинаётган таркиб, яъни "Олтин авлод"имиз эканлигига гувоҳ бўлдим. Олдинги мундиаллар саралашларида бизда бундай ажойиб таркиб бўлмаган назаримда. Тўғри тарихга назар солсак Миржалол Қосимовдек футболчини бошқа кўрмадик, аммо жамоавий футбол ҳақида гап кетадиган бўлса, биз 2010 йилги Жаҳон чемпионати сараш бошқичида қатнашган терма жамоанинг асосини сақлаб қолган ҳолатда, 2011-йилги Осиё кубогида ярим финалгача етиб бордик ва ўз тарихимизда илк бор 14 очко жамғардик. Тўғри биз мундиалга бормадик, аммо Ўзбекистон Байрутдаги баҳсда Ливандан гол ўтказиб юбормаганида, Тошкентда 90-дақиқада Эрон гол уриб қўймаганида, Акмал Шораҳмедов ўз дарвозамизга автоголни уриб қўймаганида ёки Ўзбекистон бирорта баҳсда рақибларига яна қўшимча битта гол урганида, ҳеч бўлмаса Тожикистон билан ўйинда футболчиларимиз атайин карточкалар ишлаб олишмаганида, биз ҳозир жаҳон чемпионатида бўлармидик?!

Мени бир нарса ўйлантирмоқда, барчага кундек равшанки 2018 йилги жаҳон чемпионатигача бир нечта футболчиларимиз етиб бора олишмайди. Қосимов ўз интервьюсида айтиб ўтган сўзлари терма жамоага янги қон қуйиш керак деган стратегиясини 2018 йилгача қўлласа ва давом эттира олса 2018 йилги жаҳон чемпионатида таҳминан Лондон-2012 Олимпиада ўйинлари саралаш босқичида қатнашган олимпиячиларимиз ва Мексика ҳамда, Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатларида қатнашган футболчиларимиздан тузилган ва ҳозирги терма жамоадаги баъзи бир футболчиларнинг аралашмасидан ҳосил бўлган таркиб, 2018 йилги жаҳон чемпионатида ҳаракатланишини кутишимиз мумкин. Умуман олганда терма жамоани ёшартириш сиёсатини Вадим Абрамов бошлаб берганди. Абрамов вақтида терма жамоамиз ўртоқлик учрашувларида анча ёшартирилган таркибда қатнашар эди. Вадим Карленович қўл остидаги баъзи ўйинларда 23 ёшдан ошган футболчилардан узоғи икки-учтаси майдонда ҳаракатланганини ҳам гувоҳи бўлдик. Аммо Қосимов термага келганидан сўнг ёшартириш сиёсатини вақтинча тўхтатиб қўйди ва асосан тажрибали футболчилар хизматидан фойдалана бошлади. ЖЧга чиқа олмаганимиздан сўнг, эса мана энди яна авввалроқ бошланган ёшартириш сиёсатини давом эттирганча термани ёшартирмоқда.

Мени бир савол қийнамоқда: Биз олтин авлодимиз билан хайрлашяпмизми ёки 2018-2022 йилдаги мундиалларда қатнашадиган янги олтин авлодни кутиб оляпмизми?

Бир та[мин қилиб кўрайлик, 2018 йилги Россия мундиалига биз йўлланмани қўлга киритсак, терма жамоа қайдномасига кимлар киритилади?


Улуғбек Худойберганов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика