RU

Последние новости

17:45ПСЖ Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда  0 17:22"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 16:55Эшитдик-да! Усмон Тошевнинг ўрнини ким эгаллаши маълум  4 16:38"Пахтакор" - ОКМК учрашувида пенальти бормиди? Нега ҳакам "Бунёдкор" футболчисини майдондан четлатмади? 25-тур ўйинларида ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 16:14ОКМК устози, "Андижон" посбони ва бошқалар — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  0 15:48"Андижон"дан уч, ОКМКдан икки футболчи — Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 15:41Викарио қанчага сафдан чиққани маълум — клуб қишда "бозорга чиқади"  3 15:07"Кристал Пэлас" "Ювентус" қизиқаётган Эзенинг нархини белгилади  1 14:42"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи  0 14:15"Ливерпуль" "Лион" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 13:33Перес: "Тони Кроосга ўхшашини топиш жуда қийин"  8 12:42Пулишич: "Чемпионлар Лигаси биз учун доим энг муҳим мусобақалардан бири бўлиб қолаверади"  2 11:59"Манчестер Сити" учун АПЛ кейинги ҳафта тугайди, агар..."  19 11:35Луис Энрикенинг шахсан ўзи Рэшфордни ПСЖда кўрмоқчи  3 11:12"Ньюкасл" Серхио Рамосга қандай шартнома таклиф қилиши маълум  1

Муваффақият сири тўғри овқатланишдами? «Барселона» клуби тимсолида ўрганамиз Новости

Муваффақият сири тўғри овқатланишдами? «Барселона» клуби тимсолида ўрганамиз

«Барселона» ҳомийси «Beko» клуб ҳаётига оид бир нечта ҳужжатли фильм суратга олдирди.

Улардан бири жамоа аъзоларининг овқатланиш системаси ҳақида. Ҳозир сизларни инглиз тилидаги мазкур фильмнинг қисқача шарҳи билан таништирамиз.

Футболчилар клуб қароргоҳида бир кунда 4 маҳал овқатланишади

Бугунги кунда катта клубларнинг ҳаммаси футболчиларнинг овқатланишларини назорат қиладиган махсус мутахассисларни жалб қилмоқда. Мазкур ҳужжатли фильм «Барселона» клубининг ана шундай ходими Антони Лизарагги ҳикояси билан бошланади.

«Авваллари, футболчилар парҳез уларнинг ўйинига таъсир этадиган энг катта омиллардан бири эканлиги ҳақида билишмасди. Клубларда ҳам футолчиларнинг тўғри овқатланиши назорат қилиш ғояси бўлмаган. Бугунги кунда клубларда бир нечтадан шундай мутахассислар мавжуд. Футболчиларнинг ўзлари ҳам энди овқатланишни маҳғулотларнинг бир қисми сифатида қабул қилишмоқда».

Антонианинг таъкидлашича, тўғри овқатланиш ёрдамида инсоннинг ҳиссиёт ва кайфиятларини назорат қилиш, жароҳатлар ва учрашувдан кейинги тикланиш жараёнини тезлаштириш мумкин экан. Футболчилар тановвул масаласида мутахассис маслаҳатига эҳтиёж сезар ва кўпчилик ёрдам сўраб мурожаат қиларкан.



Энг қийин давр – мавсумолди тайёргарлик жараёни ҳисобланади. Чунки бу дамларда машғулотлар жуда эрта бошланади, кечки машғулотлар эса аксинча. Шундай кунларда футболчиларни 4 маҳал сифатли егулик билан таъминлаш талаб қилинади.



Клуб бош ошпази Адриа Понсе жамоа қароргоҳида футболчилар учун егулик тайёрлашдан ташқари, сафар ўйинларига ҳам жамоанинг бир бўлаги сифатида ташриф буюради. У ўз иши ҳақида шундай дейди:

«Тасаввур қилинг, сизда ҳафтасига икки маҳалдан тўрт кун машғулот бор. Бу жараёнда жами 8 та овқат тайёрланиши керак».

Жамоа ошпазлари ва овқатланиш бўйича мутахассислар тонгги олтидан қиғин иш жараёнига шўнғийдилар. Соат еттида нонушта учуб стол безатиш ишларига старт берилади. Футболчилар соат 9 да нонуштани бошлашлари, 9:30 да эса машғулот майдонида бўлишлари талаб этилади. Соат 12:30 да эса тушлик вақти бошланади.



Жамоа соат 17:30 да клуб базасига қайтади. Футболчилар енгил тамадди қилиб олишгач, машғулотларга киришишади. Машқлар янкунлангач, кечки овқат ҳам клуб ошхонасида ўтказилади.



Футболчилар диетаси ҳам оддий инсонларникидан деярли фарқ қилмайди: колбаса, хамирли овқат ва ёғлардан чекланади.

«Овқатланишнинг учта асосий жиҳати бор, - деб тушунтиради клубнинг овқатланиш бўйича мутахассиси, - кишига қувват берадиган: гуруч, макарон, нон ва донли маҳсулотлар. Мушакларни мустаҳкамлайдиган: гўшт, балиқ, тухум. Учинчи гуруҳ эса антиоксидантлар: турли хилдаги мева ва сабзавотлар. Буларнинг барчаси зарурий мувозанатни таъминлаш учун хизмат қилади».

Антониа ва Мартанинг сўзларига қараганда, ҳатто клуб ходимлари ҳам токи улар келгунига қадар тўғри овқатланишмаган экан.


Ошпазлар учун энг қийини – саёҳатлар. Уларнинг ўз таржимонлари бўлади. Чунки сут танлашдаги оддий хатолик ҳам улкан фожеага сабаб бўлиши мумкин

Ошпазлар учун базадан ташқарида ишлаш қийинчиликлар туғдиради. Кетишдан олдин режа тузиб, олиб кетиладиган нарсалар рўйхатини тузишлари талаб этилади. Ҳар қандай мамлакатда футболчилар ўзларини имкон қадар қулайроқ ҳис қилишлари керак.

«Асосийси, футболчи сафар чоғи овқатланиш ҳақида иложи борича камроқ ўйлаши керак. Бизда буни амалга ошира оладиган профессионаллар жамоаси борлиги яхши», - дейди мутахассислардан бири.

Ошпаз, мутахассис ва маъмурлар сафар олдидан жамоа яшайдиган меҳмонхона ва базаларни яхшилаб танлашади. Янги жойнинг барча хусусиятларини инобатга олиш ва фикрларни олдиндан муҳокама қилиш талаб қилинади.


Қийин учрашувлардан кейин яхши овқатланиш жуда муҳим. Футболчиларнинг тушлик қутиси уларнинг индивидуал хоҳишларига кўра турли хилда тайёрланади. Ўйинчилар стадиондан аэропортга боргач, овқатланиш имкониятига эга бўладилар. Бунда улар тушлик қутиларидаги ўз хоҳишларига кўра тайёрланган егуликларни истеъмол қилишади. Ҳар бир қутининг тайёрланиш жараёнини эса бош ошпаз назорат қилади.


Жамоа бош ошпази Адриа Понсе Каталонияда ишлаш жуда осонлигини таъкидлади. Чунки бу диёр юқори сифатли маҳсулотларга бой. Клуб Япониядаги ўртоқлик ўйинларига ташриф буюрганида одатдагидек овқатланиш қийинроқ. Лекин барчасини бош ошпаз назорат қилади. Футболчилар ошхонада ярим соат вақт ўтказишади. Бу пайтда мурабби-ю футболчиларнинг жойлашишидан тортиб, столлар тартиби-ю телевизордаги кўрсатувларгача Каталония муҳитини яратишга ҳаракат қилишади. Бу футболчиларга ўзларини ҳамма жойда бир хил ҳис қилиш имконини беради. Манчестерда ҳам, Токиода ҳам.



Ошпазларга махсус таржимонлар беркитилади. Улар ошпазлар ва маҳаллий аҳоли ўртасидаги алоқачи вазифасини бажаришади.

Маъмур ва овқатланиш бўйича мутахассисларни ўйинчиларнинг ота-оналарига ҳам қиёслаш мумкин. Улар доим футболчиларнинг қандай идиш танлаши, гўшт ёки балиқ ейиши ҳақидаги саволларга ҳам жавоб бериб келишмоқда.



Рус тилидан Фаҳриддин Рўзиев таржимаси

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика