RU

Последние новости

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Мутолаа учун. Шайхларни "Манчестер Сити"га олиб келган, "Ньюкасл"ни сотиб олишда саудияликларга ёрдам бераётган хоним ҳақида Новости

Мутолаа учун. Шайхларни "Манчестер Сити"га олиб келган, "Ньюкасл"ни сотиб олишда саудияликларга ёрдам бераётган хоним ҳақида

Аманда Стэйвли бедаво касалликка чалинган.

"Ньюкасл" Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси назорати остига ўтишга яқин. Битимнинг тепасида британиялик ишбилармон аёл Аманда Стэйвли турибди. Айнан унинг компанияси PCP Capital Partners харидор бўлади. Бундан ташқари, хоним клубнинг директорлар кенгашига қўшилади ва катта лавозимлардан бирини эгаллайди.

Стэйвли узоқ вақтдан бери "Ньюкасл"ни сотиб олишга ҳаракат қилиб келади - у икки йил олдин БААлик шериклари билан Майкл Эшли ("Ньюкасл" эгаси) олдига борган, аммо бу музокаралар ижобий хал этилмаган.

Аммо энди ҳаммаси бошқача, келишув яқин - ҳужжатлар маҳаллий солиқ идорасида турибди, фақат АПЛнинг тасдиқлаши қолган, холос. Катта эҳтимол билан "Ньюкасл"нинг сотилиши маъқулланади.

Аманда юз метрга жуда яхши югуради. У 16 ёшида Кембрижга кирган, 22 ёшида ресторан очган

Аманда Стэйвли Йоркширда, истироҳат боғи эгасининг оиласида дунёга келган. Онаси минтақадаги энг яхши ишбилармонлардан бири бўлиб, модель бизнесида пул ишлаб топарди, бобоси тотализатор клублари тармоғига эга эди.

Стэйвли болалигида яхши спринтер бўлган - 100 метрлик масофани 13 сонияда босиб ўтарди, бироқ, жиддий жароҳат ва узоқ тикланиш туфайли спортдаги фаолиятини якунлайди. Қиз ўрта мактабни муддатидан олдин тугатади, 16 ёшида Кембрижга "замонавий тиллар" мутахассислиги бўйича ўқишга киради, аммо оилавий муаммолар юзага қалқиб чиққани боис у ерда ҳаммаси яхши бўлмади. Бобоси вафот этади, отаси юрак хуружига учрайди, онаси Гентингтон касаллигига чалинади.

"Мен жуда озиб кетдим, психологга мурожаат қилдим, ўзимни жуда ёмон ҳис қилгандим", - дейди у ўз аҳволини тасвирлаб. 

Икки йиллик ўқишдан кейин қиз академик таътилга чиқди ва бошқа қайтмади.

Буни қарангки, 2013 йилда Гентингтон касаллиги Амандада ҳам аниқланди. Факт бўйича бу касалликнинг охири ўлимга олиб келади. Уни даволаб бўлмайди, фақат симптомларнинг ривожланиши ва тарқалишини секинлаштирадиган дорилар мавжуд, лекин дастлабки аломатлардан кейин одамлар одатда 20 йилгача яшайдилар.

Стэйвли ўзининг биринчи бизнесини 1996 йили, 22 ёшида бошлаган - 180 минг фунт стерлинг кредит олиб, Ньюмаркет яқинидаги қишлоқда ресторан очган. Бу Лондондан 100 километр нарида жойлашган кичик бир шаҳарча: от пойгасининг маркази ҳисобланади (бу ерда ҳатто қирол саройи ҳам бор - Елизавета II тез-тез муҳим пойгаларга келиб туради).

Стэйвли ўз ресторани туфайли доимий равишда кечки овқатга келадиган отбоқарлар ва шу соҳа вакиллари билан мулоқот қила бошлади. Улар орасида араб шаҳзодалари - БААнинг асосий оилаларидан бири Аль-Мактум вакиллари бор эди. Улар базаси Ньюмаркетда жойлашган ўзларининг Godolphin наслчилик отлари компаниясига эгалар.

Шу билан бир қаторда, Аманда молиячи сифатида малакага эга бўлишга интилади ва имтиҳонлардан ўтади, ҳатто айрим пайтларда модель бўлиб ишлайди.

Стэйвли имтиҳонлардан ўтгач, бизнес фариштаси деб аталадиган бўлди - булар биринчи босқичда истиқболли стартапларга маблағ киритадиган воситачилар ва маслаҳатчиларга айтилади.

Хоним 2011 йилда эронлик бизнесмен Мердад Гудуссига турмашга чиқади. Эр-хотин Дубайда Рожер Федерернинг қўшниси бўлган ва уларнинг Лондонда ҳам уйлари бор.

Стэйвли - Буюк Британиянинг Яқин Шарқдаги энг ишончли шахсларидан бири, унинг бойлиги - деярли 28 миллиард фунт стерлинг

Аманда Дубайда яшаганида, ўзининг PCP Capital Partners  (Лондон маркази Мэйфэйр шаҳридаги офис) компаниясини ташкил қилди. 

Беш йиллик фаолияти давомида Стэйвли бутун Яқин Шарқ элитаси билан жуда кучли алоқа ўрнатди. The Guardian'нинг хабарига кўра, у Яқин Шарқда Европанинг энг ишончли молиячиларидан бири ҳисобланади - унга жуда ишонишади.

Ўрта Шарқ маданияти ишончга асосланганлигини тушунишингиз керак. Улар у ердаги бегоналардан шубҳаланишади, шунинг учун Форс кўрфазига боришни истаган ҳар қандай европалик учун маҳаллий воситачи топиш одатий ҳолдир. Стэйвли йиллар давомида таътилсиз ишламоқда, барча нотўғри фикрларни енгиб ўта олган ва воситачига айланган.

"Менимча, Яқин Шарқда уни танимайдиган бошқарувчининг ўзи йўқ. У жуда илиқ ва дўстона мулоқот қилади", - дейди инвестицион фонд бошқарувчиси Мэтт Хоррокс.

Аманда "Ньюкасл"ни сотиб олиш ишларини, тузилажак шартномани ўз пуллари эвазига қилиши мумкин, деб тахмин қилинмоқда.


Унинг энг муваффақиятли битимлари футбол билан боғлиқ: Аманда шайхларни "Ман Сити"га олиб келган (ва "Ливерпуль" учун ҳам шуни хоҳлаган), шунингдек, Премьер-лига титуль ҳомийси топилишида бош-қош бўлган

Стэйвли 2008-2009 йилларда ўз фаолиятидаги энг даромадли битимларни амалга оширган. Уларнинг иккитаси футбол билан боғлиқ бўлиб, иккаласи ҳам инвестор Шайх Мансур номи билан боғланган.

Агар эсласангиз, "Ньюкасл" деярли БАА қироллик оиласи аъзосиники бўлиши мумкин эди. Мансур Англия футболига сармоя киритишга қарор қилганди.

Худди шу даврда Аманда Стэйвли "Ливерпуль"га Яқин Шарқ пулларини киритишга қарор қилади ва икки марта уриниб кўришига қарамасдан, музокаралар натижа бермайди.

Кейин Мансур диққат-эътиборини "Манчестер Сити"га - "Юнайтед"нинг соясида қолган қўшниси, АПЛнинг ўртамиёна жамоасига қаратади.

Мансур билан яна бир йирик келишув - Barclayc банкига Яқин Шарқ инвесторларининг киритган сармояси. Стэйвли ундан 3,5 миллиард фунт стерлинг ва Қатар инвестиция фондидан 7 миллион инвестиция олиб келади. Мансур билан келишув эвазига Стэйвли 30 миллион миқдорда комиссия олади (араб инвесторлари бу битимдан юз баравар кўпроқ пул олган), қатарликлар комиссияси тўғрисида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Аманда 8 йилдан сўнг, ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқади ва банк уни алдаганини аниқлайди. Гап шундаки, Barclayc’нинг ёлғон маълумоти туфайли Мансур ваъда қилган 10 фоизлик улуш PCP’га келиб тушмайди. Ҳозирда бу улуш 1,6 миллиард долларга баҳоланмоқда ва суд жараёни ҳамон давом этмоқда.

Ишбилармон аёл "Ньюкасл"ни сотиб олиш мақсадида 2017 йилдан бери турли инвесторларни Майк Эшлининг ҳузурига олиб келади.

Шу пайтгача жами учта уриниш бўлган. Аввалига "Сити" эгасининг акаси Шайх Халифа келади, аммо у Эшли билан келиша олмайди. Бундан кейин араб инвесторларини жалб қилиш муваффақиятсиз якун топади. Шунга қарамасдан,  Аманда ҳеч тўхтамайди.

"У таслим бўлмайди. У ажабланарли даражада бизнесга боғланган. Жуда мафтункор сарғиш аёл, қаттиқ ҳамда адолатли музокарачи, аммо у қувноқ одамларга тоқат қила олмайди ва қандай ишлаш ҳақида аниқ тасаввурга эга”, - дейди бизнес-леди билан бирга ишлаган иқтисодчи Гай Хэндс 

Шундай қилиб, яна олти ойдан сўнг, учинчи чақириқ содир бўлмоқда. Қудратли шахс, Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон раҳбарлик қиладиган Саудия Арабистони Давлат инвестиция фонди Майк Эшлига таклиф билан чиқмоқда.

Ҳаммаси ижобий якун топса, Стэйвли "Ньюкасл"нинг 10 фоиз улушига эгалик қилади - директорлар кенгашига қўшилади ва бошқарув лавозимларидан бирини эгаллайди. 


Шерзод Нурматов таржимаси. 

 

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика