RU

Последние новости

01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  1 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  2 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  12 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  22 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  13 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  62

Мутолаа учун. "Болалигимдан "Барселона"ни орзу қилганман!" - Феликс нега ундай интервью берди Новости

Мутолаа учун. "Болалигимдан "Барселона"ни орзу қилганман!" - Феликс нега ундай интервью берди

Бизда яна бир трансфер эртаги бошланмоқда.

Жоау Феликс яна "Атлетико" раҳбарияти билан мунозараларга бормоқда. Бу сафар у "Барселона"га ўтмоқчи.

"Барселона" доимо менинг биринчи танловим бўлган ва доимо ушбу жамоага ўтишни истаганман. Буни болалигимдан орзу қилганман. Агарда ушбу трансфер амалга ошса, ушалмас орзуим деб ўйлаганим ушалган бўларди", - деди футболчи Фабрицио Романога.

Унинг нияти жиддийга ўхшайди: "Атлетико" Жоаудан 7-рақамни олиб қўйди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, футболчи бошқа клублардан тушадиган таклифларни охиригача рад қилади. Феликс ва унинг агентининг фикрига кўра, Жоаунинг ўйин услуби "Барселона"га тўлиқлигича мос тушади.

Мана энди сериал бошланмоқда.

"Атлетико"нинг жахли чиқди, мухлислар Жоауни ёмон кўришни бошлади

Журналист Рубен Уриянинг фикрига кўра, "Атлетико" Феликснинг гаплари ва ўзининг тутишидан жуда хафа бўлган: интервью клуб билан келишилган ҳолда берилмаган, футболчининг ўзи машғулотларда унчалик катта куч билан ишламаяпти ва Тома Лемар билан ёқалашиб кетишига бир баҳя қолди.

Шу сабабли клуб футболчига қаттиқ ультиматум қўйишга мажбур бўлди: агарда у ижара асосида жамоадан кетадиган бўлса, маошини ҳам тўламаслигини айтган. "Барселона" футболчини олаётганда бир йўла маошининг тўланишини ҳам бўйнига олиши керак бўлади. Жоау эса "Атлетико"да йилига 16 млн евро маош олади.

Мухлислар ҳам португалияликнинг қилиқларига шунчаки қараб ўтиришгани йўқ: "Ванда Метрополитано" ёнидаги унинг номидаги жойни олиб ташлашди ва устига "икс" чизиб, шундай ёзув қўйишди: "Итвачча. Йўқол, "Барселона"нгга".

Луис Мигельсанцнинг қўшимча қилишича, футболчининг бундай интервью бериши унинг агенти Жорже Мендешнинг стратегияси ҳисобланар экан. У қишдаёқ мижозини "Барселона"га олиб ўтмоқчи бўлганди: клублар музокаралар олиб боришган, бироқ "Барселона" молиявий муаммолари сабабли трансферни амалга ошира олмаганди. Шу сабабли Феликс "Челси"га кетди, якунда Лондон клуби уни сотиб олмаслигини маълум қилди.

Ижарадан қайтганидан кейин Феликс АПЛдан таклифлар кутди, бироқ бу таклиф фақатгина "Астон Вилла"дан келди.

"Барселона"нинг ўйин услубини инобатга олсак, Жоау у ерда етакчи бўла оларди, - деди Симеоне интервьюларидан бирида. - Аввало у барча таклифларининг молиявий жиҳатларини кўриб чиқиши керак. Бу биз учун ҳам муҳим аҳамиятига эга".

Феликс Симеоне билан ҳам чиқишиб кета олмади

Унинг "Челси"га кетиши сабабини барча билади - Симеоне билан оғир муносабатлар. Улар ростдан ҳам бир-бири билан унчалик чиқишиб кета олишмади: баъзида футболчи захирага олинганида Симеоненинг қўлини сиқиб қўймасди ва захира ўриндиғида жуда кўп ортиқча қилиқлар қиларди. Феликс "Атлетико"га нафақат рухан, балки, тактик томондан ҳам мос тушмади.

Бунга биринчи сабаб сифатида ёшини келтирсак, иккинчиси услубий нуқтаи назардан: Жоау баъзида вазиятларда жуда тез таслим бўлиб қоларди, бу эса "Атлетико"нинг тизимига мос тушмасди. Ўз навбатида бош мураббий бирор футболчининг ўйин услуби атрофида ўйин қуришни истамади, португалиялик эса Чолонинг тактикасида ўйнай олмади.

Жоау эса ноқулай бўлган вақтлари гапиришга ҳам қўрқмади: "Менинг майдондаги жойим ҳам, "Челси"нинг "Атлетико" билан ўйиндаги фарқи ҳам бор. Бу ерда менга кўпроқ эркинлик беришмоқда ва ўз футболимни кўрсатишимга тўсқинлик қилишмаяпти. Жамоа ҳужумкорликни ва тўпни ушлаб туришни яхши кўради. Бу мен ўйнашни истайдиган услуб. Бу ерда ўзимни жуда эркин ҳис қиляпман.

Менга айнан шу етишмаётганди. "Атлетико"га қарар эканман, жамоа бир вазиятни яратиш учун анча вақт жим туради. Бу рақобат қилиш учун унинг услуби, мен унга мослаша олмаяпман. Ўзимни етарли даражада эркин ҳис вила олмадим. Бошим омадсизликларга ўрганиб қолди ва якунда кучсиз бўлиб, эгилди. Бундан қаттиқ чарчадим. "Челси"да ўйнаётганимдан мамнунман".

Ўз навбатида Симеоне жанжал қилмади ва футболчисини доимо омма олдида ҳимоялаб, мақтаб турди. Бироқ у кетганидан кейин кийим алмаштириш хонасидагилар анчагина чуқур нафас олиб қўйишди: "Энди бу ерда барчамиз бир мақсад йўлида ўйнаймиз. Олдин бундай бўлмаётганди, барчамиз гуруҳларга бўлиниб кетгандик. Энди бирдамлик барчамизни бирлаштиради, "Атлетико" чиройли ўйин кўрсатади. Барчамиз хурсандми", - деди Маркос Льоренте.

Ўйин сифатида ўзгариш бўлди: "Атлетико"ни мағлуб этиш қийинлашди, барча футболчилар Симеоненинг тажрибасига қаттиқ ишонишди. Феликс қурбон қилинган жойдаги Антуан Гризманн эса барчадан кўра кўпроқ ўйнади.

Натижа - Жоау "Атлетико"га керак эмас. Уни ёзда жамоадан кетказиб юборишмоқчи ва энг асосий харидор "Барселона" бўлиб турибди.

Феликсни олиб келиш учун "Барселона" молиявий ҳолати етарлими?

Бунинг учун футболчиларни сотиш керак. Инсайдер Жерар Ромеронинг маълум қилишича, "Атлетико" ЛаЛига билан Феликсни "Барселона"га сотиш борасида маслаҳат олган. Аммо раҳбарият ҳозирча бунинг иложи йўқлигини маълум қилган. Каталония клуби футболчи учун йилига 5-6 млн евро маош ҳам бера олмайди.

Энг яхши вариант - сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш. "Атлетико" эса буни истамаяпти ва ўз шартларини қўйган: "Барселона" футболчининг ижарасини тўлашдан ташқари, йиллик маошини ҳам тўлаши керак бўлади ва ундан ташқари, футболчини энг камида 45 млн еврога сотиб олиши керак. Бироқ "Барселона" суммани пасайтириш учун Ферран Торрес ёки Франк Кессиэни қўшиб бермоқчи. Аммо Кессиэ "Атлетико"га ўтишни истамаяпти.

Айтганча, "Барселона" ҳали ҳам Ферраннинг пулларини "Манчестер Сити"га ўтказиб бермаган, агарда клуб уни 40 млн евродан камига сотса, анчагина зиён кўради. "Атлетико"нинг Феликсни сотиши эса асосий мақсад бўлиб улгурган. Торрес эса ижарада ўйнашни истаётгани йўқ.

Ромеронинг маълумотига кўра, "Барселона"нинг ҳолати бироз оғирроқ. Ўз навбатида Хавига ҳам португалиялик унчалик керак бўлмаяпти. Унга португалиялик бошқа бир футболчи Бернарду Силва кўпроқ керак.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика