RU

Последние новости

21:27"Байер" Гюлерни ижарага олмоқчи эди. "Реал" ҳам, ўйинчи ҳам бунга қизиқиш билдиришмади  2 20:58Винисиус Мбаппе, Беллингем ва Эндрикнинг "Реал"га ўтишида таъсир қилган  5 20:21Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ"  10 19:47МЮ Амрабатни "Фиорентина"дан 20 млн евро эвазига харид қилмайди, аммо...  2 19:09Баҳром Ҳайдаров: "Қолган жамоалар ҳам ухлаётгани йўқ. Иккинчи даврада камида 30 очко тўплашимиз керак"   6 18:58Ламела Греция клуби билан шартнома имзолади  2 18:24"Ал Иттиҳод" АПЛдаги ўйинчи учун 51 млн фунт тўлайди  2 17:58"Ливерпуль" икки футболчи учун 105 млн фунт сарфлашга тайёр  4 17:14"Атлетико" Лунинни "Реал"дан 15 млн еврога харид қилишга тайёр эди  2 16:32"Манчестер Юнайтед" де Лигт учун "Бавария"га 45 млн фунт таклиф қилади  3 16:02"Ливерпуль" Саудия Арабистони клублари учун ван Дейкка нарх қўйди  3 15:38"Барселона" де Йонг билан шартномани узайтирмоқчи  5 15:10Улуғбек Ҳошимов: "Ўзим катта бўлган жамоага қайтиш ёқимли. "Пахтакор" билан катта ютуқларга эришишни мақсад қилганман"  5 14:33"Ал Иттиҳод" Эдерсонни харид қилишга уриниб кўради, "Ман Сити" 50-60 млн евро хоҳламоқда  1 13:47"Астон Вилла" "Барселона" собиқ ўйинчисини сотишга тайёр  1

Мутолаа учун. "Арсенал"дан олтин томон катта қадам: 90-дақиқадаги гол эвазига МЮ устидан ёрқин ғалабага эришилди Новости

Мутолаа учун. "Арсенал"дан олтин томон катта қадам: 90-дақиқадаги гол эвазига МЮ устидан ёрқин ғалабага эришилди

+5 ва захирадаги ўйин.


Ажойиб "Арсенал" "Ман Юнайтед"ни таслим этди – қўшнилар чемпионлик пойгасида "Сити"га ёрдам беришмади.

Микель Артета ушбу ўйинни энг муҳимларидан бири сифатида белгилаб олди ва "Юнайтед"га алоҳида режа тайёрлагани аниқ, сабаби ҳозирда Эрик тен Хаг жамоаси алоҳида эътиборга лойиқ. Тенг ҳисоб билан ўйин сўнггига қадар ажойиб ўйин бўлди ва якунда лондонликлар ғалабани илиб кетишди.


→ ВИДЕО  АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" 3:2


Баҳс "Арсенал" учун қийин бошлангани ҳақиқат. Букайо Сака ўз ярим майдонида тўпни йўқотди, Томас Парти ноаниқ пас берди – Маркус Рэшфорд эса бундан фойдаланди ва Бруну билан ажойиб тарзда бир-бирини тушунган ҳолда узоқдан аниқ зарба берди. Англиялик ҳозирда топ-формада: ЖЧ-2022дан сўнг деярли барча ўйинларда гол урди – бу босқичда унда аллақачон тўққизта гол бор.

"Арсенал" тезда ҳисобни тенглаштирди, иккинчи тайм бошида эса олдинга чиқиб олди. Сака ўнг қанотдан марказга ўтган ҳолда, тўпни Давид де Хеанинг узоқ бурчагига йўллади. Бу ёш англиялик учун АПЛ доирасида МЮга қарши кетма-кет учинчи ўйиндаги голдир, бунга қадар клубда бундай серияга фақатгина Фредди Юнгберг ва Тьерри Анри эга бўлган.



Аммо, бу етарли бўлмади. "Юнайтед" беш дақиқадан сўнг жавоб қайтарди – дарвозабон Аарон Рэмсдейл муваффақиятсиз чиқди, 178 сантиметр бўйга эга бўлган аргентиналик Лисандро Мартинес эса сакради ва боши билан тўп киритди.

Аммо, МЮ етакчи билан эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилган бўлса-да, дурангни сақлаб қола олмади.

Эдди Нкетиа якунга олти дақиқа қолганда деярли гол урганди, аммо Де Хеа фантастик сейв ижро этди. Аммо, форвард тинчланмади ва қўшимча дақиқаларда барибир мақсадига эришди: Мартин Эдегорнинг зарбасидан сўнг юзага келган рикошетга оёғини вақтида қўйди. Аввалига Нкетиа офсайдда тургандек кўринди, аммо стоп-кадрда Ван-Биссаканинг яқинроқ экани сезилди.



Ҳакам Энтони Тэйлор ВАР ёрдамида голни ҳисоблади, МЮ эса иккинчи бор ҳисобни тенглаштиришга улгурмади.

"Бундан яхшисини ўйлаб топиш қийин, – деб тан олди Артета ўйиндан сўнг. – Ажойиб ўйин, айниқса бизнинг иккинчи таймдаги ўйинимиз. Биз тартибли ва қатъиятли бўлдик, ваҳимага тушмадик ва ғалабага ишондик. Кўп марта рақиб жарима майдончасида совуққонлик билан ҳаракат қилдик, аммо тўп дарвозага кирмади. Бахтимизга якунда тўп дарвоза ичига кирди. Жорий мавсумни шундай бошлаганимиз ажойиб, биз бунга ўйинимиз сабаб лойиқ бўлдик. Аммо, кўплаб жабҳаларда сезиларли даражада кучайишимиз мумкин".

Айтганча, "Арсенал"нинг рақиб жарима майдончаси ичига кириши ҳақида: Opta манбасига кўра, лондонликлар ўйин давомида рақиб жарима майдончасида тўпга 63 бор тегишган – бу Англияда мавсум рекорди.


"Арсенал" таъқибчисидан 5 очкога илгарилаб кетди. Шунингдек, захира ўйини ҳам мавжуд


Лондонликлар етакчилик қилишда давом этишмоқда. Йиғилган очколар бўйича фарқ бештани, йўқотилганлари бўйича эса саккиз очкони ташкил этади, сабаби жамоанинг захира ўйини мавжуд.

• "Арсенал" АПЛнинг биринчи ярмида 50 очко жамғарган тўртинчи клуб. Олдинлари 38талик ўйин мавсумида атиги бешта шундай ҳолат рўй берган: "Ман Сити" (2017/18) ва "Ливерпуль" (2019/20) – 55 очкодан, "Челси" – 52 (2005/06) ва яна "Ливерпуль" – 51 (2018/19).



• "Арсенал" бундай натижага АПЛда 13та ўйиндан бери ютқазмаётгани сабаб эришди, бу пайт жамоа 11та ғалаба ва иккита дуранг қайд этди. Фақатгина меҳмонда "Саутгемптон" билан дурангда ва уйда "Ньюкасл" билан ўйинда очколарни йўқотди.

• Лондонликларда уйда "Юнайтед" билан ёқимли статистика бор: тўрт йилдан бери мағлубият йўқ. Ўзларига ҳатто шубҳали вазиятларда ҳам ютқазишни раво кўришмади, ҳозир эса умуман бошқа вазият. 2019 йилнинг январидан ва кубок доирасидаги 1:3дан сўнг тўртта ғалаба ва битта дуранг.

"Арсенал"да бундай буёғига қийин тақвим: аввалига Кубокда "Ман Сити" билан ўйнаш, сўнгра АПЛда "Эвертон" ва "Брентфорд" билан баҳс – биринчидан улар лигада қолиш учун курашишмоқда, иккинчидан грандлардан очко олишни яхши кўришади. Сўнгра "Сити" билан чемпионатда етакчилик учун жанг.

"Ман Сити" учун вазият эса ҳатто оғирроқ: "Арсенал" билан икки ўйиндан ташқари "Тоттенхэм" ва "Астон Вилла" билан баҳс. Холанд ажойиб формада, аммо Пеп ҳавотир олмоқда ва жамоа бундай ўйин билан Артета билан ўйинга қадар чемпионлик пойгасида қолмаслигини айтмоқда.


"Арсенал" – "Манчестер Юнайтед" 3:2 (1:1, 2:1)

Голлар: 0:1 – 17 Рэшфорд, 1:1 – 24 Нкетиа, 2:1 – 53 Сака, 2:2 – 59 Мартинес, 3:2 – 90 Нкетиа.

"Арсенал": Рэмсдейл, Уайт (Томиясу, 46), Габриэл, Салиба, Зинченко, Жака, Парти, Эдегор (Холдинг, 90), Сака, Нкетиа, Мартинелли (Троссард, 82).

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Уан-Биссака, Варан (Гарначо, 90), Мартинес, Шоу, Эриксен, Бруну Фернандеш, Мактомини, Вегорст, Рэшфорд, Антони (Фред, 71).

Огоҳлантиришлар: Уайт (19), Артета (33), Антони (47), Шоу (83).

Арсенал

Эдди Нкетиа - 24', Букайо Сака - 53', Эдди Нкетиа - 90'

Премьер-лига . Тур 21

22/01/2023, 20:30

2
:
3
Завершен

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 17', Лисандро Мартинес - 59'

Стадион: Emirates Stadium, 60325 зрителей

Главный судья: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
19'  Бен Уайт
24'  Эдди Нкетиа
24'  Гранит Джака
46'  Бен Уайт (Такэхиро Томиясу)
53'  Букайо Сака
53'  Такэхиро Томиясу
82'  Габриэль Мартинелли (Леандро Троссард)
90'  Эдди Нкетиа
90'  Мартин Эдегор (Роб Холдинг)
17'  Маркус Рэшфорд
17'  Бруну Фернандеш
47'  Антони
59'  Лисандро Мартинес
71'  Антони (Фред)
83'  Люк Шоу
90'  Рафаэль Варан (Алехандро Гарначо)


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика