Мурод Отажонов: "Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бизга етишмади"
25 июн 2023 23:19
Новости
Мурод Отажонов: "Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бизга етишмади"
- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз қандай?
- Ўзингиз кўрдингиз, жуда оғир ўйин бўлди. Айнан ўйин сўнгида ғалабани бой бериш жуда аламли. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришимиз керак. Бугунги учрашув учун йигитларга раҳмат айтаман.
- Бугун трибуналарда "Бунёдкор" жамоаси фан клуби кўринмади. Биз эшитган ҳабарларга кўра, мухлислар жамоаси ва клуб ўртасида муаммо юзага келган...
- Тўғриси, мен бундай хабардор эмасман. Мухлислар қўллаб-қувватлаши бизга етишмади. Бугун фақатгина майдонга чиққанимиздан сўнг ушбу ҳолат гувоҳига айландим.
"Бунёдкор" клуби матбуот котиби: Фан клуб раҳбари ўз хоҳишига кўра ишдан кетмоқчи. Қисқа муддат ичида фан клубга етакчи топилмади. Муаммо айнан шунда бўлди. Клуб ва мухлислар ўртасидаги молиявий муаммо ҳақидаги гаплар бу тушунмовчилик, холос.
- Жаъфар Ирисметов "Бунёдкор" клуби директори лавозимига тайинланиши ҳақидаги ҳабарлар тарқалди. Бу қанчалик рост?
- Ҳабарим йўқ, кўп ҳабарлар эшитамиз лекин уларнинг ҳаммаси ҳам рост бўлавермайди. Раҳбариятимизда ўзгаришлар бўлаётгани эса рост хабар.

- "Бунёдкор" мавсум давомида ўз майдонида ғалаба қозона олмаяпти. "Бунёдкор" ўз ўйида ўйнашга қийналмоқдами?
- Сўнгги учрашувларда ғалаба қозона олмаяпмиз. Ўй ўйинларимиз ҳам бундай истисно эмас. Қаерда ўйнашимиз фарқи йўқ, муҳими ғалаба қозоношимиз керак.
- Бугун жамоанинг ягона голида иштирок этган футболчилар захирага олинди. Бугунги учрашувда амалга оширилган ўзгаришларда, мураббий хатога йўл қўйдими?
- Балки хатога қилгандурман, лекин Абдуманноновда жароҳат бор эди. Ўйиндан аввал у бугунги учрашувда иштирок этиши сўроқ остида эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии